Мана ўттиз йилдирки, кўп миллатли Ўзбекистон ўзининг Асосий Қонуни - Конституцияси ҳимоясида яшаб келмоқда. Чунки унинг барча моддаларида инсон ва фуқароларнинг манфаатларини ҳимоя қилиш, ҳаётини яхшилаш, хавфсизлигини таъминлаш йўлида ҳар биримизнинг ижтимоий-иқтисодий, сиёсий ҳуқуқларимиз аниқ мустаҳкамлаб қўйилган.
Гарчи, меҳнат қилиш ҳуқуқи Асосий қонун ва бошқа қонун ости ҳужжатлар билан ҳимояланган бўлса-да, бироқ ҳозирга қадар иш берувчилар томонидан ходимларнинг ҳуқуқ ва манфаатларига салбий таъсир кўрсатувчи ҳужжатлар чиқарилмоқда.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 732-моддасида қарз шартномасининг тушунчаси қуйидагича ифодаланган: “Қарз шартномаси бўйича бир тараф (қарз берувчи) иккинчи тарафга (қарз олувчига) пул ёки турга хос аломатлари билан белгиланган бошқа ашёларни мулк қилиб беради, қарз олувчи эса қарз берувчига бир йўла ёки бўлиб-бўлиб, ўшанча суммадаги пулни ёки қарзга олинган ашёларнинг хили, сифати ва миқдорига баравар ашёларни (қарз суммасини) қайтариб бериш мажбуриятини олади”.
Маълумки, 2023 йилнинг 19 сентябрь куни Нью-Йорк шаҳридаги Бирлашган Миллатлар Ташкилоти бош қароргоҳида Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеяси 78-сессиясининг умумсиёсий мунозаралари давомида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев нутқ сўзлади.
Табиий заҳиралар ҳамманинг мулки!
Табиий заҳиралар ҳамманинг мулки: ягона чора уни тежаш. Бугун дунё аҳолисининг тўртдан уч қисми экологик қарздор.
Сиз, Биз нима қила оламиз? Шунчаки ишхона ва уйдаги электр захираларини тежанг. Бу аслида умуман қийин эмас. Бироқ ҳар биримиз учун манфаатли ишдир. Қурилма ишлатилмаганда электр симини тармоқдан узинг.
Илғор хорижий давлатларда низоларни судга қадар ҳал қилишда медиациянинг ўтказилишини қўллаб-қувватлашга оид бир қатор ҳуқуқий механизмлар ишлаб чиқилган. Мазкур давлатлар тажрибасини таҳлил этиш ҳамда мамлакатимиз шароитида жорий этиш истиқболларини ўрганиш соҳани такомиллаштиришда муҳим аҳамиятга эгадир.
Мутахассисларнинг фикрича ҳозирги кунга қадар, кўп сонли ишлар асоссиз равишда суд тизимига ўтказилади. Шу муносабат билан тегишли давлат органлари бир қатор низоларни мустақил равишда ҳал қилишга имкон берадиган механизмлар ёки чораларни ишлаб чиқиш истиқболларини кўриб чиқмоқда, шунда фақат суд жараёни зарур бўлган ҳолатларда судга мурожаат қилинади.
© Шеробод тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2025