Шеробод тумани ҳокимлиги
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ  ҚОНУНИ  АҲОЛИНИ РЎЙХАТГА ОЛИШ ТЎҒРИСИДА
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ ҚОНУНИ АҲОЛИНИ РЎЙХАТГА ОЛИШ ТЎҒРИСИДА

16.03.2020 й 611-сон конун

3-боб. Респондентларнинг ҳамда рўйхатга олувчи ходимларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари

19-модда. Респондентларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари

Респондентлар:

ўзининг шахсга доир маълумотлари нима мақсадда йиғилаётганлигини, ушбу маълумотлардан ким ва қандай тарзда фойдаланишини билиш;

ўзи учун тўлдирилган рўйхатга олиш варақлари билан танишиб чиқиш, рўйхатга олиш варақларига киритилган шахсга доир маълумотларнинг тўлиқлиги ва ишончлилигини аниқлаштириш;

рўйхатга олувчи ходимлардан тегишли гувоҳномани кўрсатишини талаб қилиш, рад этилган тақдирда эса — рўйхатга олиш варағидаги саволларга жавоб бермаслик;

рўйхатга олиш варағининг шаклига биноан шахсга доир ишончли маълумотларни тақдим этиш ҳуқуқига эга.

Респондентлар аҳолини рўйхатга олишни ўтказишга монелик қилмаслиги шарт.

 

20-модда. Рўйхатга олувчи ходимларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари

Рўйхатга олувчи ходимлар:

рўйхатга олиш варағига биноан респондентлардан шахсга доир маълумотларни олиш;

аҳолини рўйхатга олишга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш билан боғлиқ ишларни бажарганлик учун меҳнатига ҳақ олиш ҳуқуқига эга.

Рўйхатга олувчи ходимлар:

шахсга доир маълумотларни йиғишни бошлашдан олдин респондентга ўз гувоҳномасини кўрсатиши;

ўз ваколатларига мувофиқ ишларни сифатли ва белгиланган муддатларда бажариши;

шахсга доир маълумотларни йиғиш жараёнида Аҳолини рўйхатга олиш дастурида белгиланган саволлар рўйхатига риоя этиши, уларнинг мазмуни бузилишига йўл қўймаслиги;

шахсга доир маълумотларнинг махфийлигини таъминлаши, уларнинг мазмунини ошкор қилмаслиги шарт.

 

Шеробод тумани Статистика булими бошлиги К. Бобокулов

Аҳолини рўйхатга олиш тўғрисида қонун имзоланди

Қонун билан аҳолини рўйхатга олишнинг асосий принциплари белгиланди.

  • “Аҳолини рўйхатга олиш тўғрисида”ги Қонун Президент томонидан имзоланди.

Аҳолини рўйхатга олиш – бу Ўзбекистон Республикасининг аҳолиси тўғрисида ишончли ва холис ахборот йиғишдир.

Қонун билан аҳолини рўйхатга олишнинг асосий принциплари белгиланди, булар:

  • даврийлик;
  • умумийлик ва бир пайтдалик;
  • рўйхатга олишнинг якка тартибдалиги;
  • шахсга доир маълумотларнинг махфийлиги;
  • аҳолини рўйхатга олишни бошқаришнинг марказлаштирилганлиги.
  • Аҳолини рўйхатга олиш соҳасини давлат томонидан тартибга солиш Вазирлар Маҳкамаси, Ўзбекистонда аҳолини рўйхатга олишни ўтказишга кўмаклашиш бўйича республика комиссияси, аҳолини рўйхатга олиш соҳасидаги махсус ваколатли давлат органи (Давлат статистика қўмитаси), шунингдек, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан ўз ваколатларига мувофиқ амалга оширилади.
  • Қонун билан ушбу органларнинг бу соҳадаги ваколатлари белгиланди.
  • Шунингдек, аҳолини рўйхатга олишни ташкил этиш учун масъул бўлган вазирликлар, давлат қўмиталари ва идоралар махсус ваколатли давлат органига аҳолини рўйхатга олиш соҳасидаги вазифаларни бажариш юзасидан кўмаклашади.
219953
2

Аҳолини рўйхатга олишда махфийлик ва хавфсизлик чоралари

Рўйхатга олиш доирасида ҳар бир шахс ва мамлакатнинг ҳар бир уй хўжалиги тўғрисидаги маълумот тўпланади. Аҳолини рўйхатга олиш шахсларнинг шахсий ҳаётлари билан қизиқмайди. Аҳолини рўйхатга олишнинг мақсади жамият ва аҳоли гуруҳлари ҳақида статистик маълумотларни ишлаб чиқишдан иборат. Шу асосда жамоатчилик шахсга доир маълумотларнинг махфийлигини сақланишига ишонч ҳосил қилиши керак. Исмлар, манзиллар ва шахсий идентификация рақамлари шахсий идентификаторларни рўйхатга олиш натижаларини пайдо бўлишига йўл қўймаслиги
ва бошқа маълумотлардан имкон қадар тезроқ чиқиб кетиши учун аҳолини рўйхатга олиш жараёнида ошкор қилинмаслиги керак.
Махфийлик талаби рўйхатга олиш жараёнида тўлдирилган рўйхатга олиш варақаларини ҳимоя қилиш ва уларни қайта ишлаш ва якуний материаллар ва нашрларда мавжуд бўлган маълумотларни ҳимоя қилиш билан якунланган аҳолини рўйхатга олишнинг барча босқичларини қамраб олади. Жамоатчилик томонидан тақдим этилган маълумотларни қайта ишлаш жараёнларида рўйхатга олиш органлари ходимлар ва улар томонидан рўйхатга олиш ишларини ўтказишда иштирок этиш мақсадида ёлланган барча шахслар томонидан тўлиқ махфийлик тамойилларига риоя қилишлари кафолатланиши керак. Кўпгина мамлакатларда бундай ахборотни ҳимоя қилишни таъминлайдиган ички қонунлар, хусусан, рўйхатга олиш қонунчилиги ёки маълумотларни ҳимоя қилиш ва ахборот эркинлиги билан боғлиқ умумий қонунчилик шаклида бўлади. Қонун Давлат статистика қўмитаси ҳамда тегишли вазирлик ва идоралар ходимлари томонидан МДҲ ва бошқа кўплаб хорижий мамлакатлар тажрибаларини ўрганган ҳолда ишлаб чиқилди ҳамда Қонунчилик палатаси томонидан 2019-йил 21-ноябрда қабул қилинди, Сенат томонидан 2020-йил 28-февралда маъқулланди, Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан 2020-йил 16-март куни ЎРҚ-611-сон билан имзоланди. Қонуннинг 10-моддасида “Аҳолини рўйхатга олишнинг шахсга доир маълумотлари махфий бўлиб, респондентнинг розилигисиз ошкор этилмайди ва тарқатилмайди” деб белгилаб қўйилган.

258125
2

БОЛА ҲУҚУҚЛАРИ ҲИМОЯСИ – ДАВЛАТ НАЗОРАТИДА

Давлатнинг бола ҳуқуқларини ҳимоя қилишни таъминлаш функцияси Бола ҳуқуқлари бўйича вакил фаолиятида акс этади. Бугунги кунда болаларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, уларнинг қонуний манфаатларини таъминлашда дунёнинг саксонга яқин мамлакатларида Болалар омбудсмани фаолият юритади. Уларнинг асосий вазифаси “Бола ҳуқуқлари тўғрисида”ги конвенция қоидаларини қонунчиликка татбиқ этиш, боланинг шахси, шаъни, қадр-қиммати, ҳуқуқ, эркинлик ва қонуний манфаатлари ҳимоясига бутун жамият ва давлатни фаол жалб этишдан иборат.

281443
0
ЯНГИ КОНСТИТУЦИЯ – ЯНГИ ЎЗБЕКИСТОННИ БАРПО ЭТИШНИНГ ҲУҚУҚИЙ ПОЙДЕВОРИ

Маълумки, 2023 йил 30 апрель куни ўтказилган Ўзбекистон Республикаси референдумида умумхалқ овоз бериш орқали Ўзбекистон Республикасининг Конституциясига ўзгартиш ва қўшимчалар киритилиб, унинг янги таҳрири қабул қилинди.

Натижада эса янги Конституциядаги моддалар сони амалдаги 128 тадан 155 тага, нормалар сони 275 тадан 434 тага ошди. Яъни Асосий қонунимиз матни қарийб 65 фоизга ортди ва халқимиз таклифлари асосида янгиланди.

281446
0
Барчаси: 115 та
Рўйхатдан ўтиш
  • Ҳозир сайтда
  • 9 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
Сайт ҳақида фирингиз?

Ўзбекистон Республикаси герби    Ўзбекистон Республикаси байроғи   Ўзбекистон Республикаси мадҳияси