Инсон умри давомида жамиятда ижтимоий фойдали фаолият билан шуғулланар экан, бу жараёнда унинг шахсий манфаатлари билан халқ манфаатлари тўқнаш келиши табиий ҳолдир. Бундай вазиятда миллат келажагини, давлат ва жамият манфаатларини ўзининг нафсидан, мол- дунёга бўлган хой хавасларидан, умуман, ўз манфаатларидан устун қўймай туриб Ватан равнақига хисса қўшиб бўлмайди. Бунинг учун инсонда юксак маънавият шаклланган бўлиши керак.
Вазирлар Маҳкамасининг 27.03.2024-йилдаги ВМҚ-157-сонли “Давлат таълим стандартлари ва давлат таълим талабларини ишлаб чиқиш ҳамда жорий этиш тартибини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёев томонидан имзоланган «Киберхавфсизлик тўғрисида»ги Қонунининг мақсади киберхавфсизлик соҳасидаги муносабатларни тартибга солишдан иборат. Хусусан, мазкур янги Қонунга мувофиқ, давлатнинг киберхавфсизлигини таъминлашда кибермаконда шахс, жамият ва давлат манфаатларини ташқи ва ички таҳдидлардан ҳимоя қилиш устувор вазифа сифатида қайд этилган.
Коррупция иллати нафақат Ўзбекистон, балки бутун дунё давлатлари дуч келаётган муаммолардан бири. У тадбиркорлик ривожига, қонун устуворлигини шакллантиришга тўсқинлик қилади, жамиятда ижтимоий кескинликни, ҳокимиятга ишончсизликни келтириб чиқаради.
Мерос ҳуқуқи фуқароларнинг хусусий мулк ҳуқуқи билан чамбарчас боғлиқдир. Хусусий мулк эгасининг ўз мулкига нисбатан эркинлиги, манфаатлари ва ҳуқуқлари муҳофазаси Конституциямиз ва миллий қонунчилигимизда мустаҳкамлаб қўйилган.
© Шеробод тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2025