Шеробод тумани ҳокимлиги
БУЗИЛГАН ҲУҚУҚ СУДЛАР ОРҚАЛИ ТИКЛАНМОҚДА (очерк)

Жумладан, судга фуқаро А.А.Аброров (барча Ф.И.Ш. ўзгартирилган) даъво аризаси билан мурожаат қилиб, ушбу аризасида у Туман давлат солиқ инспекциясида Солиқ қарзини ундиришни ташкил қилиш бўлими бошлиғи лавозимида ишлаб келганлигини, унинг меҳнат фаолиятида аниқланган хато ва камчиликлар юзасидан интизомий жазо қўллаш муддати ўтган бўлса-да, у ғайриқонуний равишда эгаллаб турган лавозимидан озод этилганлигини баён қилиб, суддан мазкур Бошқарма бошлиғининг тегишли буйруғини ғайриқонуний деб топиб, уни аввалги ишига тиклашни сўраган.

Иш ҳужжатларидан кўринишича, фуқаро А.А.Аброров вилоят Солиқ бошқармаси тизимида кўп йиллардан буён ишлаб келиб, жумладан туман давлат солиқ инспекциясининг Юридик шахсларга хизмат кўрсатиш шўъбаси давлат солиқ инспектори лавозимида, Ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш сектори давлат солиқ катта инспектори лавозимида, Юридик шахсларга хизмат кўрсатиш бўлими давлат солиқ катта инспектори лавозимида, Солиқ қарзини ундиришни ташкил қилиш бўлими бошлиғи лавозимида ишлаган.

Солиқ бошқармаси томонидан ходимнинг хатти-ҳаракатлари юзасидан ўтказилган хизмат текшируви хулосасидан кўринишича, Солиқ қарзини ундиришни ташкил қилиш бўлими бошлиғи А.А.Аброров ўз вазифасидан фойдаланиб, ARMNI дастури орқали “Baraka” хусусий корхонаси раҳбарини Б.Б.Бозоровдан Ж.Ж.Жумаев номига ўзгартирилганлиги, натижада эса “Baraka” хусусий корхонасининг 2023 йил 10 февраль ҳолатида ҳосил бўлган 58.723.186 сўм солиқ қарздорлиги бюджетга ундирилмасдан қолганлиги боис фуқаро А.А.Аброров билан тузилган мазкур меҳнат шартномасини Меҳнат кодексининг 100-моддаси 2-қисми 4-бандини қўллаган ҳолда бекор қилиш таклиф қилинган.

Суд томонидан “Baraka” хусусий корхонаси раҳбари дастлаб Қумқўрғон туман Давлат хизматлари марказида ўзгартирилганлиги ва шу асосда солиқ органинг ARMNI дастурида ҳам корхона раҳбари ўзгартирилганлиги, ушбу корхона раҳбари ўзгартирилганлиги корхонанинг 58.723.186 сўм солиқ қарздорлиги бюджетга ундирилмасдан қолишига ҳамда банкротликка тушиб қолишига сабаб бўлмаганлиги, фуқаро А.А.Аброровнинг хатти-ҳаракатларида ARMNI дастурига қасддан нотўғри ёки сохта маълумотлар киритилмаганлиги аниқланди.

Бундан ташқари, Меҳнат кодекси талаблари асосида фуқаро А.А.Аброровнинг 2023 йил 21 декабрь кунидаги хатти-ҳаракати учун ушбу хатти-ҳаракат содир этилган кундан бошлаб 16 ой ўтгач ғайриқонуний равишда  интизомий жазо қўлланилганлиги аниқланди.

Судда аниқланган барча ҳолатларга кўра, суднинг тегишли қарори асосида даъвогарнинг даъво талаблари тўлиқ қаноатлантирилиб, фуқаро А.А.Аброров туман давлат солиқ инспекциясига Солиқ қарзини ундиришни ташкил қилиш бўлими бошлиғи лавозимига ишлаб тикланди.

Хулоса қилиб айтганда, Бош қомусимизда ҳамда меҳнат қонунчилигида белгиланган барча нормалар ҳар бир шахснинг меҳнат қилиш, эркин касб танлаш ва адолатли меҳнат шароитларида ишлашга тўла ҳақлилиги таъминлаб келмоқда.

Сурхондарё вилоят суди судьяси
З.Э.Мавлонов

Изоҳ қолдириш

Рўйхатдан ўтиш
16 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
Сайт ҳақида фирингиз?

Ўзбекистон Республикаси герби    Ўзбекистон Республикаси байроғи   Ўзбекистон Республикаси мадҳияси