Туман ҳокимининг саноатни ривожлантириш, капитал қурилиш,коммуникациялар ва коммунал хўжалик масалалари бўйича ўринбосари, ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари ҳамда туман ҳокими ўринбосари – маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғига, ўзига юклатилган хизмат вазифаларини лозим даражада бажармасдан, аҳолидан келиб тушаётган мурожаатлар билан ишлашда эътиборсизликка йўл қўйганлиги ҳамда ижро интизомини таъминлашдаги хато ва камчиликлари учун шунингдек, ижро назорати тизимини издан чиқарганлиги, мурожаатларни ижрога қаратиш муддатлари кечикаётганлиги, бунинг натижасида такрорий мурожаатлар сони ортиб бораётганлиги, эътиборли назорат ўрнатилмаганлиги ҳамда берилган топшириқларни ижросини таъминлашда сусткашликка йўл қўйганлиги, иш фаолиятидаги вазифаларни бажарилишини тўлиқ ва белгиланган муддатда таъминламаганлиги сабабли ҳайфсан интизомий жазоси тайинланди.
© Шеробод тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2025