Шеробод тумани ҳокимлиги
Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Бола ҳуқуқларининг кафолатларини таъминлаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 2021 йил 9 августдаги ПФ-6275 сон Фармонига асосан Болалар масалалари бўйича туман комиссия раисининг ўтган давр мобайнида комиссия фаолиятига доир амалга оширилган ишлар юзасидан

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 9 августдаги “Бола ҳуқуқларининг кафолатларини таъминлаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-6275-сон Фармони асосида тумандаги барча болаларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини таъминлаш, уларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, ижтимоий ҳимояга мухтож бўлган болалар билан алоҳида ишларни ташкил этиш, вояга етмаган болаларни назоратсиз ва қаровсиз қолишларини олдини олиш ҳамда улар ўртасида ҳуқуқбузарлик ҳолатларига чек қўйиш борасида Болалар масалалари бўйича туман комиссияси томонидан бир қатор тегишли ишлар амалга оширилиб келинмоқда.
Жумладан, бугунги кунда туманда 74.947 нафар вояга етмаган болалар истиқомат қилиб келаётган бўлса шундан, 10.698 нафари мактабгача таълим тизимига, 35.910 нафари умумтаълим мактабларига, 1880 нафари тумандаги “Баркамол авлод” болалар мактабларига, 1037 нафари эса тумандаги “Спорт мактаблари”га жалб этилган. Улар дарсдан бўш вақтларида ўзлирини қизиқтирган машғулотларга бориб, ўз билим ва салоҳиятларини ўстириб, соғлом турмуш тарзига риоя қилиб келмоқда. Бундан ташқари туманда уйда якка тартибда таълим оладиган 190 нафар болалар ҳам мавжуд бўлиб, ушбу болаларнинг таълим-тарбия олишлари назорат қилиб келинмоқда.
Болалар масалалари бўйича туман комиссиясига жорий йил бошидан бери 66 та ёзма мурожаатлар келиб тушган бўлиб ушбу мурожаатлар тегишли тартибда ўрганиб чиқилган ҳамда деярли барчаси ижобий ҳал этилган.
Комиссия томонидан болаларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш уларни ижтимоий ва ҳуқуқий ҳамда моддий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш, уларни таълим олишларини кафолатлаш борасида юзага келган муоммоларни бартараф этиш мақсадида жорий йил бошидан бери комиссиянинг 25 та йиғилиш ўтказилиб, болалар манфаатлари кўзланган ҳолда тегишли қарорлар қабул қилинган ҳамда ижроси таъминлаган, айримлари эса хозирга қадар таъминланиб келинмоқда.
Биргина мисол учун, болаларни ижтимоий ҳимоялаш ва моддий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш борасида комиссиянинг 24-апрель куни ўтказилган 16-сонли йиғилишида 9 нафар чин етим болаларни “Меҳр дафтари” тизимига киритиш масаласи кўриб чиқилди ва ушбу масала юзасидан масъулларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар белгилаб берилди ҳамда ушбу йиғилиш баёнига асосан 9 нафар болалар ҳоким қарорига мувофиқ “Меҳр дафтари” тизимига киритилди. Натижада “Меҳр дафтари” тизимидаги болалар сони 34 нафарни ташкил этди.
Бугунги кунда ушбу 34 нафар болаларнинг 23 нафарига орзу истакларидан келиб чиқиб турли хилдаги амалий ёрдамлар кўрсатилган.
Жумладан, 12 нафарига замонавий русумдаги нотебоок, 8 нафарига тикув машинаси ва қўшимча аверлог, 2 нафарига эса мотокултеватор ҳамда 1 нафарига ўқув жиҳозлари олиб берилди.
Умумий қилиб айтадиган бўлсак жами баҳоси 117 млн сўмлик маҳсулот ва буюмлар “Меҳр дафтари” жамғармасидан харид қилиниб, ушбу болалар учун совға сифатида тақдим этилди.
Бундан ташқари худди шу тоифадаги 5 нафар ёшлар 2022-2023-ўқув йилида қўшимча давлат гранти асосида Олий таълим тизимига қабул қилинди ҳамда 2023-2024-ўқув йили учун эса яна 9 нафар ёшлар рўйхати шакиллантирилиб, вилоят ҳокимиятига тақдим этилди.
Болаларни ижтимоий-ҳуқуқий ҳимоялаш борасида туман ҳокимлиги хузуридаги “Васийлик ва ҳомийлик” органи томонидан ҳам бир қатор тегишли ишлар амалга оширилиб келинмоқда. Аниқроқ айтадиган бўлсак, жорий йил бошидан бери 38 нафар болаларнинг турли ҳолат ҳамда сабабларга кўра ота-она қаровисиз ва назоратисиз қолганлиги аниқланди. Шундан 8 нафари чин етимлар, 5 нафари ижтимоий етимлар, қолган ҳолатларда эса ота-оналар фарзандларини қолдириб, ўзлари Чет давлатларга ишлаш мақсадида кетганлги маълум бўлган. Натижада эса уларнинг вояга етмаган фарзандлари яқин қариндошларига “васийликка” ёки “ҳомийликка” ҳоким қарори асосида берилган. Бундан кўзланган асосий мақсад эса болаларнинг қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш, уларни назоратсиз ва қаровсиз қолишнинг олдини олиш ҳамда узлуксиз таълим олишларини кафолатлашдан иборат.
Комиссия фоалияти айнан болалар масалалари билан боғлиқ бўлганлиги сабабли “фарзанд асраб олиш” билан боғлик масалаларда ҳам фуқароларнинг мурожаатлари ўрганилиб, Фуқаролик ишлари бўйича судлар билан ҳамкорликда 7 нафар оилага фарзанд асраб олишда амалий ёрдам кўрсатилган.
Ҳурматли депутатлар, энди эътиборларингизни бугунги кундаги яна бир муҳим масалалардан бири вояга етмаганлар ўртасида жиноятчилик ва ҳуқуқбузарлик ҳолатларини олдини олиш ва фарзандлар таълим-тарбиясига бефарқ бўлган ота-оналар ҳамда уларнинг ўрнини босувчи шахсларни маъсулиятини янада ошириш борасида қилинаётган ишлар ҳақида тўхталиб ўтсак.
Бугунги кунда умумтаълим мактабларида “Давомат” ва “Тиғ” тадбирлари, ота-оналар иштирокида давра суҳбатлари ўтказилиб келинмоқда. Ушбу тадбирлар давомида ўқувчилар ва уларнинг ота-оналари ҳамда уларнинг ўрнини босувчи шахсларга юртимизда олиб борилаётган таълим тизимидаги энг сўнгги ислоҳатлар тўғрисида ва ўқувчилар учун умумтаълим мактабларида ўрнатилган ички тартиб интизом қоидалари, ота-оналарнинг фарзандлари олдидаги масъулитятлари ҳамда мактаблардаги 11 йиллик таълим қонун билан билан мажбурий этиб белгиланганлиги тушунтирилиб, ота-оналарга фарзандлари умумтаълим мактабларида давлат таълим стандартларини бажаришлари лозим эканлиги акс ҳолда ушбу ҳолат юзасидан қонуний чора кўрилиши ҳақида огоҳлантиришлар берилиб келинмоқда.
Ушбу огоҳлантиришларга қарамасдан фарзандлари таълим тарбиясига бефарқ бўлган ота-оналарнинг маъсулятини ошириш чораси сифатида жорий йил бошидан бери Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодекснинг 47-моддаси асосида фарзандлар таълим-тарбяисига совуққонлик билан қараган 105 та ота-оналарга маъмурий баённома расмийлаштирилган ҳамда фарзандлари тарбиясига салбий таъсир кўрсатувчи ота-оналарнинг 10 нафари профилактик ҳисобга олинган.
Минг афсуслар бўлсинки, қилинган сай-ҳаракатларга қарамасдан вояга етмаган болалар ўртасида ҳуқуқбузарлик ва жиноятчилик ҳолатлари содир этилиб келинмоқда. Ушбу ҳуқуқбузарликни содир этиш ҳолати, ижтимоий ҳавфлилик даражаси, жиноят кўламига қараб энг муҳими эса ҳуқуқбузарлик ҳолатларини такроран содир этилишини олдини олиш мақсадида 20 нафар вояга етмаган болалар профилактик ҳисобга олинган ҳамда таълим-тарбияси билан алоҳида ишлар ташкил этилган.
Бундан ташқари Болалар масалалари бўйича туман комиссияси умумтаълим мактаблари фаолиятини ҳам ўрганиб бормоқда. Жумладан тумандаги 1- ва 34-сонли умумтаълим мактаблари фаолияти яқиндан ўрганилганда бир қатор хато ва камчиликлар аниқланган ҳамда 34-сонли умумтаълим мактабининг масъул ходимларига ҳайфсан интизомий чораси, 1-сонли умумтаълим мактаби масъулларига эса тегишли тартибда огоҳлантиришлар берилган.
Ҳурматли депутатлар ҳамда йиғилиш иштирокчилари, хулоса қилиб шуни айтиш мумкинки, бугунги кунда юртимизда барча соҳаларда олиб борилаётган ислоҳатлар замирида энг аввало инсон қадри ва халқимизнинг фаровонлиги ҳамда ватанимиз тинчилиги ётганлигини барчамизга бирдек ҳақиқит. Шу ўринда мамлакатимизда ватанимиз келажаги бўлган ёш ўғил-қизларимизнинг онги ва тафаккурини ўстириш, уларни ҳар томонлама қўллаб қувватлаш, уларга жаҳон стандартларига мос ҳолда билим бериш борасида улкан ишлар амалга оширилиб келинмоқда. Шундай паллада сиз билан биздан талаб этиладиган нарса эса, фарзандларимиз ва набираларимизнинг қолаверса туманимиздаги барча ўғил-қизларимизнинг таълим-тарбиясига бир сония ҳам бефарқ бўлмаслик, уларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, билим олишлари, комил инсонлар бўлиб улғайишлари йўлида барчамиз бирдек масъул эканлигимизни унутмасликларингизни сўраб қоламан!

564928
0
Шеробод туман ҳокими, 1-сектор раҳбари З.Ж.Халиловнинг сектор ҳудудида эҳтиёжманд оилаларни қўллаб-қувватлаш бўйича амалга оширилган ишлар юзасидан

         Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ҳудудларни комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича секторлар фаолиятини янада такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 2017 йил                  8-августдаги ПҚ-3182-сонли ҳамда 2019 йил 8 январдаги
ПҚ-4102-сонли қарорлари ижроси юзасидан

                                           

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ҳудудларни комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича секторлар фаолиятини янада такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 2017 йил           8-августдаги ПҚ-3182-сонли ҳамда 2019 йил 8 январдаги ПҚ-4102-сонли қарорлари ижроси бўйича туманда секторлар фаолияти ташкил этилиб, тизимли ишлар олиб борилмоқда.

1-сектор ҳудудида ҳудудни комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш вазифаларини ташкил этиш ва ҳал этиш, шу жумладан аҳолининг энг муҳим муаммоларини ечиш юзасидан қатор ишлар амалга оширилган.

Хусусан  секторда 8 та маҳалла фуқаролар йиғинларида жами аҳоли 31069 нафарни, шундан эркаклар 15604 нафарни, аёллар 15465 нафарни, оилалар сони 7786 нафарни, хонадонлар сони 5288 нафарни ташкил этади.

 Ҳудудда 1 та Шеробод туман тиббиёт бирлашмасига қарашли кўп тармоқли поликлиника, юқумли касалликлар шифохонаси, терапия бўлими,  6 та умумий ўрта таълим мактаблар,  33 та Мактабгача таълим ташкилотлари  фаолият юритиб келмоқда.

Сектордаги аҳоли билан ўтган давр мобайнида 26 маротаба оммавий, ёшлар билан сайёр қабуллар ўтказилиб, уларнинг ҳуқуқий саводхонлиги оширилиб, муаммолари ижобий ҳал этиб келинмоқда.

2023 йил давомида сектор ҳудудида тасдиқланган “Йўл харита” бўйича қуйидаги ишлар амалга оширилди.

Жумладан, жорий йилда 1-сектор ҳудудидаги Шеробод туман йўллардан фойдаланиш унитар корхонаси томонидан 4Р-23Ж “М-39 автойўлидан – Шеробод шаҳрига кириш” автомобил йўлининг 0-6 км қисмини реконструксия қилиш ишларида жами 9 млрд 145 млн сўм сарфланиб ҳозирги кунга қадар таъмирлаш ишлари давом этиб келмоқда.  Маҳаллалар ички хўжалик йўлларида 5 млрд  минг сўмлик жорий таъмирлаш ишлари бажарилган.

Сектор ҳудудидаги 8 та маҳалладан 7 таси табиий газга, 1 та маҳалла суюлтирилган углеводород газига мослаштирилган.

 “Дўстлик” маҳалласи Мустақиллик кўчаси кўп қавватли уйларнинг газ қувурлари таъмирланиб, бўёқланди. “Баҳор” маҳалласи ҳудудидаги ҳаракатдаги юқори босимли газ тақсимлаш қурилмаси жорий созлаш ишлари амалга оширилди “Баҳор” маҳалласидаги 355 та “Хўжги” маҳалласидаги 219 та аҳоли хонадонлари газ қурилмалари кўздан кечирилиб профлактик ҳамда техник хизматлари кўрсатилиб тарғибод-ташвиқот ишлари амалга оширилди.

         “Ғамбур” маҳалласи суюлтирилган углеводород газига мослаштирилган бўлиб 42,65 тонна суюлтирилган углеводород гази 865 нафар истемолчига етказиб берилди.

      1-сектор маҳалла аҳолисига ичимлик суви махсус сув ташиш техникаларда мунтазам  етказиб берилмоқда.

     Жорий йилнинг 1-чорак  мобайнида 1-секторда бандликка кўмаклашиш марказига 74 нафар фуқаро иш билан таъминланди, шундан 29 нафар фуқаро ташкилотларга жойлашган, 45 нафар ҳақ тўланадиган жамоат ишларига, касб-ҳунарга ўқишга 24 нафар фуқаро жалб этилган, 783 нафар фуқароларга  ҳуқуқий тушунтиришлар берилган.

     Ишсиз аҳолини бандлигини таъминлаш мақсадида секторда ҳозирги кунга қадар 85 нафар фуқороларга АТ Халқ банки Шеробод туман филиали томонидан 2 млрд 056 минг сўм миқдорда турли хил йўналишларда кредитлар ажратилган.

      Сектор ҳудудидаги 2-сон умумтаълим мактабига 540 ўринга мўлжалланган ўқув биноси давлат дастурига киритилди.

        “Аёллар дафтари”

 Жорий йилнинг январь ойида маҳаллаларда уйма уй юриб 5288 та хонадонларда яшовчи 30 ёшдан юқори бўлган 4044 нафар аёллар билан “СЎРОВНОМА”лар ўтказилди. Хонадонбай ўрганиш натижасида ижтимоий аҳволи ва турмуш шароити оғир 850 нафар аёллар "Аёллар дафтари"нинг мавжуд 4-босқичдаги, 6 та тоифаси бўйича киритилиши аниқланиб, ҳар бирига ИНДИВИДУАЛ АНКЕТА тўлдирилди.

Шундан, 1- Тоифага  ижтимоий ҳимояга муҳтож ишсиз хотин-қизлар 399 нафар;

2-  Тоифага  тадбиркорлик қилиш истагида бўлган эҳтиёжманд хотин-қизлар 35 нафар;

 3- Тоифага  боқувчиси бўлмаган эҳтиёжманд хотин-қизлар            195 нафар;

 4- Тоифага ижтимоий ёрдамга муҳтож И ва ИИ гуруҳ ногиронлиги бўлган, (тезкор тиббий муолажага муҳтож) эҳтиёжманд хотин-қизлар        154 нафар;

5- Тоифага уй-жойга муҳтож эхтиёжманд  хотин-қизлар                2 нафар;

6- Тоифадаги қарамоғида ногиронлиги бўлган фарзанди бор эҳтиёжманд хотин-қизларнинг 65 нафари "Аёллар дафтари" 4-босқичига киритилди.

Жумладан: Ҳозирги 1-чоракда “Аёллар дафтари” 2-3 тоифаларга ёрдамлар кўрсатилди: Жумладан

2-тоифа  тадбиркорлик қилиш истагида бўлган эҳтиёжманд хотин-қизларга 7 нафарига 65,2 млн сўм кредитлар ажратилди.

3-Тоифага  боқувчиси бўлмаган эҳтиёжманд хотин-қизларнинг           194 нафарига базавий ҳисоблашнинг 4 баробар миқдорида бир марталик 1 млн 200 минг сўм моддий ёрдам кўрсатилди.

Секторда  2023 йилда жами “Ёшлар” дафтарида 62 нафар ёшлар рўйхатга олинган бўлиб, дафтарда руйхатда турган 25 нафар ёшлар турли хилда ёрдамлар кўрсатилди. Жумладан: 3 нафар ёшларга субсидия асосида 18 млн 400 минг сўмлик  асбоб ускуналар, 3 нафар ёшларга 93 млн сўм миқдорида кредит ажратилган, 10 нафар ёшларга Олий таълим муассасаларига ўқиш контракт тўловлари учун 16,5 млн сўм, 3 нафар ёшларнинг ҳайдовчилик курсларига ўқиш харажатлари  учун 3,6 млн сўм,   2 нафар ёшларга 5,7 млн сўм харбий хизматга, 3 нафарга 3,6 млн сўм моддий ёрдамлар, жами 25 нафар ёшларга  манзилли ёрдамлар берилган. Шунингдек хозирги кунда дафтарда 31 нафар ёшлар мавжуд бўлиб, Уларга турли хил ёрдам кўрсатиш режалаштирилмоқда.

Сектор ҳудудидаги 8 та МФЙларда 2023 йил  жами 25 та хонадон кам таъминланган ижтимоий ҳимояга муҳтож оила, яъни “Темир дафтар”да рўйхат бўлиб 2 нафар оилага субсидияга тикув машинаси берилган. 2 нафарига моддий ёрдам берилган. “Темир дафтар”да турган якка-ёлғиз кексаларга ҳар хил озиқ-овқат маҳсулотлари етказиб берилмоқда, шунингдек  “Саховат ва кўмак” жамғармасидан моддий ёрдам пул маблағлари  ҳам ажратилмоқда. 2 нафар фуқароларни бандлиги таъминланганлиги сабабли “Темир дафтар”дан чиқаришни сессия кун тартибига киритишингизни сўрайман.

Жорий йилнинг 1 чорагида 1-секторда аҳолининг турмуш тарзи ва ижтимоий муҳофазасини яхшилаш мақсадида қуйидаги ишлар амалга оширилиши инобатга олинди:

Жумладан:

Сектор ҳудудидаги ишсиз фуқароларнинг 147 нафарини бандлигини таъминлаш;

Касб-ҳунарга ўқиш истаги бор 61 нафар хотин-қизларни ўқитиш;

2-сон умумий таълим мактабларига 540 ўринли қўшимча бино қуриш;

Сектор ҳудудидаги  ички йўлларни 19 кмни таъмирлаш;

          1-сектор ҳудудидаги маҳаллаларга махсус сув ташиш техникалари ёрдамида белгиланган график асосида тоза ичимлик суви етказиб бериш ва 1-сектор ҳудудида Дўстлик маҳалласидаги Абу Али ибн Сино номидаги жамоат саломатлиги техникумидаги сув иншоати ер ости манбасини тозалаб, сув насосини қўйиб бериш;

Сектор ҳудудидаги  ички йўлларни 19 кмни таъмирлаш;

“Ғамбур” маҳалла ҳудудида яшовчи фуқароларга 43 тонна суюлтирилган углеводород газини етказиб берилиш ишлари режалаштирилди.

 

      

Ижтимоий аҳволи оғир оилалар муаммоларини тизимли равишда ҳал этиш, уларни қўллаб-қувватлаш бўйича сектор раҳбарлари томонидан тақдим этилган “Темир дафтар” га рўйхатга олинган оилаларни  доимий равишда ўз назоратимда қолдираман.

Туманда “Темир дафтар”, “Аёллар дафтари”, “Ёшлар дафтари”га киритилган фуқароларнинг турмуш шароитларини яхшилаш борасидаги ишларимизни янада оширишга қаратилган барча чора-тадбирларни кўрамиз.

Биз 4 та сектор раҳбарлари туманни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича олдимизга аниқ вазифаларни белгилаб олганмиз.

Бу вазифаларни бажаришда Сиз депутатлар, тумандаги ташкилот, корхона, муассаса, тадбиркорлик субъектлари раҳбарлари бир ёқадан бош чиқариб ишлаган ҳолда амалга оширамиз.

 

 

Эътиборларингиз учун рахмат!

581612
0
Шеробод туман ҳокими, 1-сектор раҳбари З.Ж.Халиловнинг сектор ҳудудида эҳтиёжманд оилаларни қўллаб-қувватлаш бўйича амалга оширилган ишлар юзасидан

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ҳудудларни комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича секторлар фаолиятини янада такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 2017 йил 8 августдаги ПҚ-3182-сонли ҳамда 2019 йил 8 январдаги ПҚ-4102-сонли қарорлари ижроси юзасидан

 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ҳудудларни комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича секторлар фаолиятини янада такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 2017 йил 8-августдаги ПҚ-3182-сонли ҳамда 2019 йил 8 январдаги ПҚ-4102-сонли қарорлари ижроси бўйича туманда секторлар фаолияти ташкил этилиб, тизимли ишлар олиб борилмоқда.
1-сектор ҳудудида ҳудудни комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш вазифаларини ташкил этиш ва ҳал этиш, шу жумладан аҳолининг энг муҳим муаммоларини ечиш юзасидан қатор ишлар амалга оширилган.
Хусусан секторда 8 та маҳалла фуқаролар йиғинларида жами аҳоли 31069 нафарни, шундан эркаклар 15604 нафарни, аёллар 15465 нафарни, оилалар сони 7786 нафарни, хонадонлар сони 5288 нафарни ташкил этади.
Ҳудудда 1 та Шеробод туман тиббиёт бирлашмасига қарашли кўп тармоқли поликлиника, юқумли касалликлар шифохонаси, терапия бўлими, 6 та умумий ўрта таълим мактаблар, 33 та Мактабгача таълим ташкилотлари фаолият юритиб келмоқда.
Сектордаги аҳоли билан ўтган давр мобайнида 114 маротаба оммавий, ёшлар билан сайёр қабуллар ўтказилиб, уларнинг ҳуқуқий саводхонлиги оширилиб, муаммолари ижобий ҳал этиб келинган.
2022 йил давомида сектор ҳудудида тасдиқланган “Йўл харита” бўйича қуйидаги ишлар амалга оширилди.
Жумладан, жорий йилда 1-сектор ҳудудидаги Шеробод туман йўллардан фойдаланиш унитар корхонаси томонидан 4Р-23Ж “М-39 автойўлидан – Шеробод шаҳрига кириш” автомобил йўлининг 0-6 км қисмини реконструксия қилиш ишларида жами 9 млрд 145 млн сўм сарфланиб ҳозирги кунга қадар таъмирлаш ишлари давом этиб келмоқда. Маҳаллалар ички хўжалик йўлларида 615 млн 967 минг сўмлик жорий таъмирлаш ишлари бажарилган.
Сектор ҳудудидаги 8 та маҳалладан 7 таси табиий газга, 1 та маҳалла суюлтирилган углеводород газига мослаштирилган.
“Ёшлик”, “Қўрғон”, “Хўжги”, “Буюк ипак йўли”, “Баҳор”, “Катта ҳаёт”, “Дўстлик” маҳаллаларидаги хонадонларга Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 24 сентабрдаги “Табиий газ назорати ва ҳисобининг автоматлаштирилган тизимини жорий этиш” лойиҳасини амалга оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисидаги ПҚ-4840-сонли қарорига асосан 203 дона замонавий электрон газ ҳисоблаш асбоблари ўрнатиш ишлари олиб борилди ҳамда уч босқичли тизимдан икки босқичли тизимга ўтганлиги сабабли 31 дона газ тақсимлаш қурилмаси демонтаж қилиб олинди.
Ҳудуддаги маҳаллаларда жами 12,5 км газ қувурлари қайта (сариқ ранг) бўёқланди. “Катта ҳаёт” маҳалласи 8-март кўчасидаги газ қувурлари ва таянч устунлари тартибга келтирилди.
“Ғамбур” маҳалласи суюлтирилган углеводород газига мослаштирилган бўлиб 177,34 тонна суюлтирилган углеводород гази етказиб берилди.
Сектор ҳудудида жойлашган “Дўстлик” МФЙ ҳудудидаги 400 ква бўлган трансформатор пункти зўриқиш остида ишлаётганлиги сабабли 630 ква бўлган янги трансформатор пункти ўрнатилди (қиймати 310 млн сўм) ва шу маҳаллага яна бир дона қуввати 400 ква булган трансфарматор қўйилди. Шунингдек, “Хўжги” МФЙ ҳудудидаги ПС “Шерабод Марказ” 110/35/10 кВ Ф-6 даги ТП-523 трансформатор пункти ва 0.4 кВ Хаво электр узатиш тармоғи мукаммал таъмирланди.
Сектор ҳудудидаги “Буюк Ипак йўли” маҳалласида ПС “Шерабод Марказ” 110/35/10 кВ Ф-6 даги трансформатор пунктларини ҳамда 0,4 кв ҳаво линиясини мукаммал таъмирланди (қиймати 12 млн 400 минг сўм).
“Қўрғон” маҳалласи ҳудудида жойлашган сув иншоати 450 мм.ли марказий сув қувури (9,5 млн сўм) ва шу маҳаллада жойлашган ер ости артезан қудуғи ЭСВ-6 сув насоси (13,5 млн сўм) таъмирланиб, ишга туширилди. Бундан ташқари 1-сектор маҳалла аҳолисига ичимлик суви махсус сув ташиш техникаларда мунтазам етказиб берилмоқда.
Сектор ҳудудидаги “Қўрғон” маҳалла ҳудудида жойлашган “Терапия” бўлими биносида том қисми, эшик ромлари ҳамда ички ва ташқи қисмлари (150 млн. сўм) мукаммал таъмирлаш ишлари олиб борилди. Шунингдек, “Юқумли касалликлар” бўлими биносининг том қисми ва иситиш системаси қайта реконструксия (180,0 млн. сўм) қилинди.
Туман тиббиёт бирлашмаси шифокорлари томонидан сектори ҳудудида яшовчи 19 460 нафар аҳоли тиббий кўрикдан ўтказилди, шу билан бирга 3548 нафар беморларга 306 млн сўмлик бепул дори-дармонлар тарқатилди.
Жорий йилнинг 12 ойи мобайнида 1-секторда бандликка кўмаклашиш марказига 2790 нафар фуқаро мурожаат қилган бўлиб, шундан 185 нафар фуқаро ташкилотларга жойлашган, 218 нафар ҳақ тўланадиган жамоат ишига, касб-ҳунарга ўқишга 167 нафар фуқаро жалб этилган, 2014 нафар фуқароларга хуқуқий тушунтиришлар берилган.
Ишсиз аҳолини бандлигини таъминлаш мақсадида секторда ҳозирги кунга қадар 927 нафар фуқороларга АТ Халқ банки Шеробод туман филиали томонидан 17 млрд 102 млн сўм миқдорда турли хил йўналишларда кредитлар ажратилган.
Сектор ҳудудидаги 1-,2-,3-,42-,66-,6-ИМИ мактабларга маҳаллий ва буджет ҳисобидан спорт жиҳозлари (32 млн сўм), синф хоналари полларига (36 млн сўм) лейнонумлар ҳамда ўқув жиҳозлари стол ва парталар (100 млн сўм) билан таъминланди.
1-сектор ҳудудидаги “Дўстлик” МФЙда 180 ўринли қиймати 4 млрд 591 млн сўмлик 33-ДМТТ жорий йилнинг “Инвестиция” дастури асосида капитал реконструксия қилиш ишлари олиб борилди.
“Аёллар дафтари” 3-босқичида Шеробод тумани 1-секторда “Аёллар дафтари”нинг учинчи босқичига киритилган хотин-қизлар билан олиб борилган ишлар натижасида, 407 нафар хотин-қизларнинг 405 нафарга (99,5 %) хотин-қизларга тегишли амалий ёрдамлар кўрсатилди ва уларнинг муаммолари ҳал этиб берилди. 2 нафарига турли сабаблар туфайли ёрдамлар кўрсатилмади. (бошқа давлатга ёки ҳудудга кўчиб кетганлиги, вафот этганлиги ва бошқа сабаблар)
Хусусан:
1-тоифа бўйича 128 нафар хотин-қизларнинг  126 нафар хотин-қизларнинг бандлиги таъминланди. Шундан, 6 нафари доимий ишга жойлаштирилди, 2 нафари вақтинчалик жамоат ишларига жалб этилди, 16 нафарига аҳоли тадбиркорлигига кўмаклашиш жамғармаси ҳисобидан субсидия ажратилиб банд қилинди, 102 нафарига "Аёллар дафтари" жамғармаси ва бошқа жамғарма ва манбаалар ҳисобидан субсидия ажратилди.
2-тоифа бўйича – 118 нафарга аёлларга тадбиркорлик фаолиятини бошлаш учун 1 млрд 126 миллион. сўмлик кредит маблағлари ажратилди.
3-тоифа бўйича – 78 нафар хотин-қизларнинг 78 нафарига ҳам амалий ёрдам кўрсатилди. 56 нафарига боқувчисини йўқотган эҳтиёжманд аёлларга жами қиймати 67,2 миллион сўм нақд пул кўринишида бир марталик моддий ёрдамлар ва 22 нафарига субсидиялар ажратилди.
4-тоифа бўйича – 48 нафар хотин-қизларнинг 48 нафарга ижтимоий ёрдамга муҳтож 1-гуруҳ ногиронлиги бўлган хотин-қизларга хам амалий ёрдам кўрсатилди. 43 нафарига 51.6 миллион сўм базавий хисоблашнинг тўрт баравар миқдорида 5 нафарига субсидия ажратилди.
5-тоифа бўйича – Уй-жойга муҳтож эҳтиёжманд 2-нафар хотин-қизларга “Аёллар дафтари” жамғармасидан 14.5 миллион сўм ва “Саховат ва кўмак” жамғармасидан 26 миллион сўм миқдорида уй-жой қуриб бериш учун моддий ёрдамлар ажратилди.
6-тоифа бўйича – 33 нафар қарамоғида ногиронлиги бўлган фарзанди мавжуд эҳтиёжманд аёлларга жами 39,6 миллион сўмлик бир марталик моддий ёрдамлар ажратилди.
Шунингдек, 20 нафар аёлларга суд, адлия, прокуратура ва ички ишлар органлари қабули ташкил этилиб, уларга ижтимоий масалаларга оид ҳуқуқий маслаҳат ва тушунтиришлар берилди ҳамда мавжуд муаммолари бартараф этилди.
1 нафар психологик маслаҳатга муҳтож хотин-қизларга малакали психологлар бириктирилган ҳолда зарурий муолажалар қўлланилди.
1-сектор маҳаллаларидаги ёшлар етакчиларининг иш самарадорлигини ошириш мақсадида компютер тўплами (моноблок) харид учун
8 та маҳалладаги ёшлар етакчиларига 46 млн 160 сўм ажратилди.
Секторда 2022 йилда жами “Ёшлар” дафтарида 193 нафар ёшлар рўйхатга олинган бўлиб, дафтарда руйхатда турган 16 нафар ёшлар иш билан таъминланган, 5 нафар ёшларнинг ижтимоий аҳволини яхшилаш мақсадида 1 гектар ер ажратилган, 29 нафар ёшларга субсидия асосида 104 млн сўмлик асбоб ускуналар, 36 нафар ёшларга 778,8 млн сўм миқдорида кредит ажратилган, 43 нафар ёшларга Олий таълим муассасаларига ўқиш контракт тўловлари учун 104 млн сўм, 8 нафар ёшларнинг ҳайдовчилик курсларига ўқиш харажатлари учун 10,6 млн сўм, 3 нафар ёшларга 11,5 млн сўм харбий хизматга, 6 нафарга 7,2 млн сўм моддий ёрдам, даволаниш учун харажатларга 2 нафарга 3,3 млн сўм, 6 нафар ёшларга 21,5 млн сўм ҳарбий хизмат пуллари, 6 нафарга 7,2 сўм бир марталик ёрдам пуллари тўлаб берилиб, жами 151 нафар ёшларга манзилли ёрдамлар берилган.
Сектор ҳудудидаги 8 та МФЙларда 2022 йил жами 65 та хонадон кам таъминланган ижтимоий ҳимояга муҳтож оила, яъни “Темир дафтар”да рўйхатда турган шундан 23 нафарини бандлиги таъминланган (тикув машина 18 та, инкубатор 2 та, мини печ 2 та субсидияга берилган, 1 нафарини бандлиги таъминланган). 15 нафарига моддий ёрдам берилган. “Темир дафтар”да турган якка-ёлғиз кексаларга ҳар хил озиқ-овқат маҳсулотлари етказиб берилмоқда, шунингдек “Саховат ва кўмак” жамғармасидан моддий ёрдам пул маблағлари ҳам ажратилмоқда. 1 нафар фуқаро вафот этганлиги ва 1 нафар фуқаро бошқа туманга кўчиб кетганлиги сабабли 2 нафар фуқароларни “Темир дафтар”дан чиқаришни сессия кун тартибига киритишингизни сўрайман.
Жорий йилнинг 1 чорагида 1-секторда аҳолининг турмуш тарзи ва ижтимоий муҳофазасини яхшилаш мақсадида қуйидаги ишлар амалга оширилиши инобатга олинди:
Жумладан:
Сектор ҳудудидаги ишсиз фуқароларнинг 25 нафарини бандлигини таъминлаш;
Касб-ҳунарга ўқиш истаги бор 39 нафар хотин-қизларни ўқитиш;
2-сон умумий таълим мактабига 540 ўринли қўшимча ўқув биносини давлат дастурига киритиш;
Кўп тармоқли марказий поликлиниканинг электрон тизимга ўтказиш;
5 КВ муқобил энергияни тежовчи қуёш панелларини ўрнатиш;
“Дўстлик”, “Катта ҳаёт” маҳаллаларида жойлашган 3-,6-ДМТТларининг хожатхоналарни таъмирлаш;
1-сектор ҳудудидаги маҳаллаларга махсус сув ташиш техникалари ёрдамида белгиланган график асосида тоза ичимлик суви етказиб бериш;
Дўстлик маҳалласи М. Хасанова кўчасидаги 750 метр д=102 ммли газ қувурларида жорий таъмирлаш ишлари амалга ошириш;
Дўстлик маҳалласи Мустақиллик кўчасидан ўтган ўрта босимли газ қувурларида реконструксия ишлари амалга оширилади;
Сектор ҳудудидаги ички йўлларни 2,4 кмни таъмирлаш;
“Ғамбур” маҳалла ҳудудида яшовчи фуқароларга 45 тонна суюлтирилган углеводород газини етказиб берилиш ишлари режалаштирилди.


Ижтимоий аҳволи оғир оилалар муаммоларини тизимли равишда ҳал этиш, уларни қўллаб-қувватлаш бўйича сектор раҳбарлари томонидан тақдим этилган 116 нафар оила “Темир дафтар” га рўйхатга олинган бўлиб доимий равишда ўз назоратимда қолдираман.
Туманда “Темир дафтар”, “Аёллар дафтари”, “Ёшлар дафтари”га киритилган фуқароларнинг турмуш шароитларини яхшилаш борасидаги ишларимизни янада оширишга қаратилган барча чора-тадбирларни кўрамиз.
Биз 4 та сектор раҳбарлари туманни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича олдимизга аниқ вазифаларни белгилаб олганмиз.
Бу вазифаларни бажаришда Сиз депутатлар, тумандаги ташкилот, корхона, муассаса, тадбиркорлик субъектлари раҳбарлари бир ёқадан бош чиқариб ишлаган ҳолда амалга оширамиз.


Эътиборларингиз учун рахмат!

583275
0
Туман ҳокими З.Давлатовнинг Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 12 августдаги “2021-2023 йилларда Сурхондарё вилоятининг Шеробод туманини комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 517-сонли қарори ижроси юзасидан АХБОРОТИ

Ассалому алайкум, ҳурматли депутатлар, йиғилиш иштирокчилари.

 

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан 2021 йил
12 августдаги “2021-2023 йилларда Сурхондарё вилоятининг Шеробод туманини комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 517-сонли қарор қабул қилиниб, туманда аҳолини қийнаб келаётган муаммоларни бартараф этиш, истиқболли инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш орқали ишлаб чиқариш ҳажмини кўпайтириш, янги иш ўринлари яратиш, мавжуд ресурслардан самарали фойдаланиш, шунингдек, муҳандислик-коммуникация ҳамда ижтимоий инфратузилмани янада яхшилаш бўйича туманда тегишли чора-тадбир режаси ишлаб чиқилди ҳамда тизимли равишда ишлар амалга ошириб борилмоқда.

2021-2023-йилларда Сурхондарё вилояти Шеробод туманини комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастурида жами 375 та объект бўйича
2 трлн. 832 млрд. 129 млн. сўм пул маблағи сарфланиши белгиланган. Жумладан;

Саноат, хизмат кўрсатиш ва қишлоқ хўжалиги соҳаларини ривожлантиришга шундан; саноат соҳасига 21 та лойиҳага 2 трлн. 278 млрд. 033 млн. сўм; хизмат кўрсатиш ва сервис соҳаларига 23 та лойиҳа
44 млрд 300 млн сўм; қишлоқ хўжалиги соҳаларига 13 лойиҳага 50 млрд
230 млн сўм пул маблағлари жами 57 та лойиҳаларга 2 трлн 372 млрд 563 млн сўм пул маблағлари ажратилиши режалаштирилган.

Шунингдек; Муҳандислик-коммуникация тармоқларини ривожлантириш, кўп квартирали уйлар ҳолатини яхшилаш ва ободонлаштиришга, йўл-транспорт инфратузилмасини ривожлантириш бўйича
64 та лойиҳага 61 млрд 062 млн сўм; электр энергияси таъминоти соҳасига 83 та лойиҳага 16 млрд 345 млн сўм; газ таъминоти соҳасига 9 та лойиҳага 5 млрд
872 млн сўм; ер ости бойликлари заҳиралари бўйича 9 та; ер ости сув заҳиралари бўйича 1 та лойиҳа, ичимлик ва оқова сув таъминоти соҳасига 12 та лойиҳага
138 млрд 491 млн сўм; ирригация ва мелиорация тизимларини яхшилашга 8 та лойиҳага 30 млрд 382 млн сўм; жами 186 та лойиҳага 252 млрд 152 млн сўм пул маблағлари ажратилиши режалаштирилган.

Бундан ташқари; ижтимоий соҳани ривожлантириш соҳаси учун жумладан мактабгача таълим ташкилотларини ривожлантиришга оид 69 та лойиҳаларга 27 млрд. 427 млн. сўм; умумтаълим мактабларини қуриш ва реконструкция қилишга 10 та лойиҳаларга 32 млрд. 074 млн. сўм; соғлиқни сақлаш муассасаларини ривожлантиришга 5 та лойиҳага 8 млрд 850 млн. сўм жами:
84 та
лойиҳага 68 млрд. 351 млн. сўм пул маблағлари ажратилиши режалаштирилган.

Ҳисобот даврида саноат, хизмат кўрсатиш ва қишлоқ хўжалиги соҳаларида умумий қиймати 135,7 млрд. сўмлик 48 та лойиҳалар амалга оширилиб,  мазкур лойиҳалар бўйича туманда 324 та янги иш ўринлари яратилган.

Жумладан:

 - саноат соҳасида қиймати 78,7 млрд сўмлик 17 та лойиҳа ишга туширилиб – яратилган янги иш ўрни 151 та;

- хизмат кўрсатиш соҳасида қиймати 25,2 млрд сўмлик 19 та лойиҳа ишга туширилиб – яратилган янги иш ўрни 106 та;

- қишлоқ хўжалиги соҳасида қиймати 31,8 млрд сўмлик 12 та лойиҳа ишга туширилиб – яратилган янги иш ўрни 67 тани ташкил этмоқда.

Бундан ташқари; Муҳандислик-коммуникация тармоқларини ривожлантириш соҳаси бўйича:

Йўл-транспорт инфратузилмасини ривожлантиришда 50 та объектларда қиймати 18,1 млрд сўмлик 167 км йўллар таъмирланди. Ичимлик сув таъминоти яхшилаш ва тармоқларини реконструкция қилишда 36,6 млрд сўмлик 10 та объектларда 241,1 км ичимлик сув тармоқлари тортилди.

Шунингдек, туманда электр энергия тармоқларини яхшилаш бўйича 35 та объектларда қиймати 3,6 млрд сўмлик 15 та трансформаторлар ўрнатилган ҳамда 19,3 км электр линиялари тортилди.

Туманда табиий газ тармоқларини яхшилаш бўйича
4 та объектларда қиймати 4,1 млрд сўм миқдоридаги қийматга эга бўлган иш хажми бажарилди.

         Жумладан:

- қиймати 28 млн. сўмлик 1 км. табиий газ тармоқларини жорий таъмирлаш ишлари якунланди. ("Қўрғон" МФЙдаги 1 км табиий газ тармоқлари жорий таъмирланди)

- қиймати 4,1 млрд сўмлик 4007 та хонадонга замонавий газ ҳисоблаш асбобларини  олиб келиниб ўрнатилди.

 

Ижтимоий соҳани ривожлантириш соҳасида

Мактабгача таълим ташкилотлари бўйича қиймати 5,6 млрд. сўмлик 36 та лойиҳа асосида оилавий нодавлат мактабгача таълим ташкилотлари ташкил этилиб, жиҳозлар билан таъминланди.

8 та умумтаълим мактабларида 17,5 млрд сўмлик қурилиш-таъмирлаш ишлари тўлиқ амалга оширилган. (14 ва 40-сонли мактабларда 480 ўринли янги бино, 40-17-9-32-сонли мактабларда мукаммал таъмирлаш ишлари амалга оширилган)

Туман тиббиёт бирлашмасига қарашли 85-сонли оилавий поликлиникасида қиймати 2.5 млрд сўмлик реконструкция қилиш ишлари тўлиқ якунланди.

2022 йилда Шеробод туманида аҳолининг бандлигини таъминлаш ва даромад манбаини яратиш бўйича бугунги кунда 1565,0 млн сўм маблағ эвазига 1954 та фуқароларга ҳақ тўланадиган жамоат ишларига жалб этиш, касб-ҳунарга ўқитиш, ижара асосида асбоб-ускуна бериш орқали бандлиги таъминланишига эришилди.

Мазкур қарорнинг 7 банди ижроси юзасидан Шеробод туманидаги ишсиз ёшлар, хотин-қизлар ҳамда ўзининг касбий малакасини оширмоқчи (янги касб эгалламоқчи) бўлган фуқаролар учун қисқа муддатли ўқув курсларини ташкил этиш бўйича 747 нафар ишсиз аёллар ва ёшлар касб-ҳунарга ўқитилди. Бундан ташқари:

- Ҳақ тўланадиган жамоат ишларига жалб этиш ҳисобига - 1120 та;

- Кооператив бирлашмаларни ташкил этиш ҳисобига - 23 та;

- Шахсий томорқани ривожлантириш эвазига - 41 та;

- Тадбиркорликни ривожлантириш эвазига - 19 та;

- Асбоб-ускуна, меҳнат қуролларини ҳарид қилиш орқали ўзини-ўзи банд   қилиш эвазига 4 та янги иш ўринлари яратилди.

Ирригация ва мелиорация тизимларини яхшилаш соҳасида:

Мазкур қарорнинг 8-банди ижроси юзасидан 2021-2022 йиллар давомида
323 гектар аҳоли томорқаларида анорзорлар ташкил этилди ҳамда 18 та вертикал суғориш қудуқларини қазиш белгиланган бўлиб, ҳозирги кунда “Таллашқон” махалла фуқаролар йиғинида 5 та, “Ойинли” махалла фуқаролар йиғинида 1 та, “Учёғоч” махалла фуқаролар йиғинида 4 та, “Чорбоғ” махалла фуқаролар йиғинида 4 та, “Каттабоғ” махалла фуқаролар йиғинида 4 та жами 18 та вертикал суғориш қудуқлари қазиб фойдаланишга топширилган.

Шунингдек, 14-банд ижроси боғдорчилик ва иссиқхона хўжалигини ривожлантириш агентлиги «Чорбоғ» маҳалласи ҳудудидаги 2000 гектар яйлов ерларни ўзлаштириш орқали томчилатиб суғориладиган индистуриал интенсив боғлар ташкил этиш буйича ушбу худудда 1 млрд 440 млн сўмлик маблағ сарфланиши эвазига 12 та томчилатиб суғориш иншооти комплекслари қурилиб фойдаланишга топширилди.

2022 йилда бажарилаётган лойиҳалар:

Юқорида айтиб ўтилганидек ушбу қарор 2021-2023 йилларда амалга оширилиши белгиланган бўлиб, муддати келмаган ва ишлар давом этаётган лойиҳалар хам мавжуд

Жумладан:

саноат, хизмат кўрсатиш ва қишлоқ хўжалиги соҳаларида умумий қиймати 7,5 млрд сўмга тенг бўлган 3 та лойиҳалар амалга оширилмоқда, бунинг натижасида 70 та янги иш ўринлари яратилади.

Муҳандислик-коммуникация тармоқларини ривожлантириш йўналишида:

Йўл-транспорт инфратузилмасини ривожлантириш бўйича 10 та объектларда 1,9 млрд сўмлик 26 км йўлларни таъмирлаш ишлари бажарилмоқда.

Ирригация ва мелиорация тизимларини яхшилаш:

Туманда 1,4 млрд сўмлик ирригация объектларини реконструкция қилиш ва қуриш ишлари амалга оширилмоқда.

Туманда 9,6 млрд сўмлик мелиорация объектларини реконструкция қилиш ва қуриш давом эттирилмоқда ҳамда ушбу ишлар ҳам белгиланган муддатларда амалга оширилиши таъминланади.

Ҳурматли сессия иштирокчилари, бажарилган ишлар билан бир қаторда мазкур қарорнинг баъзи бандлари бугунги кунга қадар бажарилмасдан келинмоқда.

Бажарилмаган лойиҳалар:

Жами 45,5 млрд сўмлик 22 та лойиҳалар амалга оширилмаган.

Шундан:

         саноат, хизмат кўрсатиш ва қишлоқ хўжалиги соҳаларида умумий қиймати 32,7 млрд сўмга тенг бўлган 6 та лойиҳалар амалга оширилмаган

Жумладан:

         Саноат сохалари йўналиши бўйича

         -“Алибек саховат файзхусусий корхонаси томонидан темир бетон маҳсулотлари ва қурилиш материаллари ишлаб чиқаришни ташкил этиш;

         -Сурхон ёғ инвест” МЧЖ шифер ишлаб чиқаришни ташкил этиш;

         - Шеробод сабзавот кўкат кластери МЧЖ пластмасс маҳсулотлари ишлаб чиқаришни ташкил этиш;

         - Fabullo story servis МЧЖ цемент ишлаб чиқаришни ташкил этишишлар амалга оширилмасдан қолган.

Хизмат кўрсатиш сохалари бўйича

         - Абдурашид Олмос барака” МЧЖ спорт соғломлаштириш марказини ташкил этиш;

         Доктор аветцена ХК замонавий тиббий хизматини ташкил этиш ишларини амалга оширмаган.

Сабаби: Мазкур лойихалар истиқболсиз деб топилиб тижорат банклари томонидан кредит ажратилмаган.         

Йўл транспорт инфратузилмасини ривожлантириш бўйича 2 та объектларда қиймати 103 млн сўмлик ишлар бажарилмаган.

Сабаби: Масъул ижрочи Автомобиль йўллар бошқармаси, туман йўллардан фойдаланиш унитар корхонаси хамда туман ободонлаштириш бошқармаси  томонидан “Катта ҳаёт” ва “Вандоб” маҳаллалари ички йўллари, лойиҳа ва экспертиза ишлари қилинмаганлиги ва молиялаштирилмаганлиги натижасида белгиланган лойиҳалар бажарилмади.

Туманда электр энергия тармоқларини яхшилаш бўйича 9 та объектларда 3,1 млрд сўмлик, шундан 2 та трансфарматор ва 23 км ҳаво электор узатиш йўлларини реконструкция қилиш ишлари амалга оширилмаган.

Сабаби: Масъул ижрочи “Ҳудудий Электр тармоқлари” АЖ томонидан маблағ ажратилмаганлиги сабабли ушбу объектлар 2021 йилда якунланмай қолмоқда.

Мазкур қарорнинг 10-банди ижроси юзасидан «Вандоб» маҳалласида амалга оширилаётган цемент ишлаб чиқариш лойиҳаларини электр энергияси билан таъминлаш ҳамда “Чорбоғ” ва “Вандоб” маҳалла ҳудудида тушадиган саноат ва ишлаб чиқариш корхоналарини электр энергия билан таъминлаш учун 220 кв.ли электр узатиш тармоғи ва 220 кв.ли подстанция қуриш учун талаб этиладиган 200,0 млрд. сўм маблағни Республика бюджетидан ажратилишида амалий ёрдам сўралган.

(Энергетика вазирлиги (Султанов), “Ҳудудий электр тармоқлари корхонаси”АЖ (Мустафоев), Ўзтрансгаз” АЖ(Саидов),“Ҳудудгазтаъминот” АЖ  (Эшмуратов)

Ер қари бойликлари захиралари бўйича 800,0 млн сўмлик 3 та лойиха амалга оширилмаган.

Туманда 1 та мактабгача таълим ташкилотларини қиймати 1,3 млрд сўм, 60 ўринли оилавий нодавлат мактабгача таълим ташкилотлари ташкил этилмаган ва жиҳозлар билан таъминланмаган.

Сабаби: Масъул ижрочи вилоят молия бошқармаси томонидан субсидия ажратилмаган

Туман тиббиёт бирлашмасига қарашли қиймати 350 млн.сўмлик Тез ёрдам бўлимининг тез ёрдам автотранспортлари учун махсус бино қуриш ишлари амалга оширилмаган

Ҳурматли йиғилиш иштирокчилари,

Мазкур қарор ижросини хар чоракда дастурда назарда тутилган тадбирлар халқ депутатлари туман Кенгашида муҳокама қилиниши белгиланган.

Белгилаб олинган ишларни бажаришда Сизларнинг, бевосита ёрдамларингиз, яъни жамоатчилик назоратини тизимли ташкил этиш орқали, муаммоларни ўз вақтида аниқлаш ва уларнинг ечими бўйича таклифларингиз асосида чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш мақсадга мувофиқ деб ҳисоблайман.

 

Этиборларингиз учун катта рахмат!

Барчаси: 4 та
Рўйхатдан ўтиш
11 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
Сайт ҳақида фирингиз?

Ўзбекистон Республикаси герби    Ўзбекистон Республикаси байроғи   Ўзбекистон Республикаси мадҳияси