Маълумки, Фуқаролик судларида кўрилаётган низоларнинг салмоқли қисмини қарз олди-бердисига тааллуқли ишлар ташкил этади. Шунинг ўзиёқ бугунги кунда одамлар ўртасидаги қарз муносабатлари нечоғли оғриқли тус олиб бораётганини кўрсатади.
Одатда, жисмоний ва юридик шахслар ўртасидаги зиддият, можаролар суд муҳокамасига сабаб бўлади. Ўрни келганда шуни айтиш жоизки, қарз боис чин дўстлар, ҳатто ака-ука, ота-она, қариндош-уруғ, ҳамкасб биродарлар ҳам бир-бири билан юз кўрмас бўлиб кетиши мумкин.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 21 декабрь куни қабул қилинган “Оилаларни мустаҳкамлаш ва хотин-қизларнинг фаоллигини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-401-сон қарорига асосан жорий 2024 йилнинг 1 февраль кунидан мавжуд штат бирликлари доирасида тажриба тариқасида фуқаролик ишлари бўйича Самарқанд шаҳар, Наманган ва Мирзо Улуғбек туманлараро судларининг икки нафардан судьясини оилавий низоларни кўриш бўйича ихтисослаштирган ҳолда, ушбу судларда “Оила судьялари” ташкил этилди.
Мерос ҳуқуқи фуқароларнинг хусусий мулк ҳуқуқи билан чамбарчас боғлиқдир. Хусусий мулк эгасининг ўз мулкига нисбатан эркинлиги, манфаатлари ва ҳуқуқлари муҳофазаси Конституциямиз ва миллий қонунчилигимизда мустаҳкамлаб қўйилган.
Жумладан, асосий Қонунимизнинг 36-моддасида ҳар бир шахс мулкдор бўлишга ҳақлилиги, банкка қўйилган омонатлар сир тутилиши ва мерос ҳуқуқи кафолатланган бўлса, 53-моддасида хусусий мулк бошқа мулк шакллари каби дахлсиз ва давлат ҳимоясида эканлиги белгиланган.
2023 йил 01 май кунидаги “Ўзбекистон Республикаси Конституцияси тўғрисида”ги Конституциявий қонун 2023 йил 30 апрель куни ўтказилган Ўзбекистон Республикаси референдумида умумхалқ овоз бериш орқали қабул қилинган бўлиб, Қонунга асосан 1992 йил 8 декабрда қабул қилинган Ўзбекистон Республикасининг Конституциясига ўзгартиш ва қўшимчалар киритилиб, унинг янги таҳрири тасдиқланди.
Конституциявий Қонун референдум якунлари Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси томонидан расмий эълон қилинган кундан эътиборан яъни 2023 йил 01 май кунида кучга кирди.
2023 йил 19 сентябрь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёев Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеясининг 78-сессиясида нутқ сўзлаб, унда ҳамжиҳатлик ва амалий ҳамкорлик руҳини сақлаш, умумий манфаатларни мавжуд зиддиятлардан юқори қўйган ҳолда мамлакатларни жипслаштириш зарурлигини қайд этди.
© Шеробод тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2025