Шеробод тумани ҳокимлиги
ВОРИСЛИК ҲУҚУҚИ

Ворислик ҳуқуқи фуқароларнинг хусусий мулк ҳуқуқи билан чамбарчас боғлиқдир. Хусусий мулк эгасининг ўз мулкига нисбатан эркинлиги, манфаатлари ва ҳуқуқлари муҳофазаси Конституциямиз ва миллий қонунчилигимизда мустаҳкамлаб қўйилган.

123578
0
Ўзбекистон Республикаси Конституциясини амалга ошириш бўйича биринчи навбатдаги чора-тадбирлар белгиланганё

Янги таҳрирдаги Конституцияда белгиланган суверен, демократик, ҳуқуқий, ижтимоий ва дунёвий давлат устувор принципларидан келиб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 08 май кунидаги “Янги таҳрирдаги Ўзбекистон Республикаси Конституциясини амалга ошириш бўйича биринчи навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармони асосида  янги таҳрирдаги Конституцияни амалга ошириш бўйича давлат органлари ва ташкилотлари олдида турган биринчи галдаги вазифалар белгилаб берилган.

123582
0
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёевнинг Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеясининг 78-сессиясида сўзлаган нутқи юзасидан

2023 йил 19 сентябрь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёев Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеясининг 78-сессиясида нутқ сўзлаб, унда ҳамжиҳатлик ва амалий ҳамкорлик руҳини сақлаш, умумий манфаатларни мавжуд зиддиятлардан юқори қўйган ҳолда мамлакатларни жипслаштириш зарурлигини қайд этди.

123588
0
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ  ҚОНУНИ  АҲОЛИНИ РЎЙХАТГА ОЛИШ ТЎҒРИСИДА
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ ҚОНУНИ АҲОЛИНИ РЎЙХАТГА ОЛИШ ТЎҒРИСИДА

16.03.2020 й 611-сон конун

3-боб. Респондентларнинг ҳамда рўйхатга олувчи ходимларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари

19-модда. Респондентларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари

Респондентлар:

ўзининг шахсга доир маълумотлари нима мақсадда йиғилаётганлигини, ушбу маълумотлардан ким ва қандай тарзда фойдаланишини билиш;

ўзи учун тўлдирилган рўйхатга олиш варақлари билан танишиб чиқиш, рўйхатга олиш варақларига киритилган шахсга доир маълумотларнинг тўлиқлиги ва ишончлилигини аниқлаштириш;

рўйхатга олувчи ходимлардан тегишли гувоҳномани кўрсатишини талаб қилиш, рад этилган тақдирда эса — рўйхатга олиш варағидаги саволларга жавоб бермаслик;

рўйхатга олиш варағининг шаклига биноан шахсга доир ишончли маълумотларни тақдим этиш ҳуқуқига эга.

Респондентлар аҳолини рўйхатга олишни ўтказишга монелик қилмаслиги шарт.

 

20-модда. Рўйхатга олувчи ходимларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари

Рўйхатга олувчи ходимлар:

рўйхатга олиш варағига биноан респондентлардан шахсга доир маълумотларни олиш;

аҳолини рўйхатга олишга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш билан боғлиқ ишларни бажарганлик учун меҳнатига ҳақ олиш ҳуқуқига эга.

Рўйхатга олувчи ходимлар:

шахсга доир маълумотларни йиғишни бошлашдан олдин респондентга ўз гувоҳномасини кўрсатиши;

ўз ваколатларига мувофиқ ишларни сифатли ва белгиланган муддатларда бажариши;

шахсга доир маълумотларни йиғиш жараёнида Аҳолини рўйхатга олиш дастурида белгиланган саволлар рўйхатига риоя этиши, уларнинг мазмуни бузилишига йўл қўймаслиги;

шахсга доир маълумотларнинг махфийлигини таъминлаши, уларнинг мазмунини ошкор қилмаслиги шарт.

 

Шеробод тумани Статистика булими бошлиги К. Бобокулов

Аҳолини рўйхатга олиш тўғрисида қонун имзоланди

Қонун билан аҳолини рўйхатга олишнинг асосий принциплари белгиланди.

  • “Аҳолини рўйхатга олиш тўғрисида”ги Қонун Президент томонидан имзоланди.

Аҳолини рўйхатга олиш – бу Ўзбекистон Республикасининг аҳолиси тўғрисида ишончли ва холис ахборот йиғишдир.

Қонун билан аҳолини рўйхатга олишнинг асосий принциплари белгиланди, булар:

  • даврийлик;
  • умумийлик ва бир пайтдалик;
  • рўйхатга олишнинг якка тартибдалиги;
  • шахсга доир маълумотларнинг махфийлиги;
  • аҳолини рўйхатга олишни бошқаришнинг марказлаштирилганлиги.
  • Аҳолини рўйхатга олиш соҳасини давлат томонидан тартибга солиш Вазирлар Маҳкамаси, Ўзбекистонда аҳолини рўйхатга олишни ўтказишга кўмаклашиш бўйича республика комиссияси, аҳолини рўйхатга олиш соҳасидаги махсус ваколатли давлат органи (Давлат статистика қўмитаси), шунингдек, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан ўз ваколатларига мувофиқ амалга оширилади.
  • Қонун билан ушбу органларнинг бу соҳадаги ваколатлари белгиланди.
  • Шунингдек, аҳолини рўйхатга олишни ташкил этиш учун масъул бўлган вазирликлар, давлат қўмиталари ва идоралар махсус ваколатли давлат органига аҳолини рўйхатга олиш соҳасидаги вазифаларни бажариш юзасидан кўмаклашади.
208820
2
Барчаси: 108 та
Рўйхатдан ўтиш
6 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
Сайт ҳақида фирингиз?

Ўзбекистон Республикаси герби    Ўзбекистон Республикаси байроғи   Ўзбекистон Республикаси мадҳияси