Қиш фаслининг энг кутилган байрами бу — Янги йил. Ушбу байрамда турли кўнгилсизликлар содир бўлишини олдини олиш учун ҳар биримиз масъулмиз. Лекин кўпчиликни қийнаётган муаммо бор. Гап пиротехника воситалари ҳақида кетмоқда. Янги йил арафасида пиротехника воситаларини мамлакатимиз ҳудудига олиб киришга уринишлар кўпаймоқда. Катта даромад илинжида юрган баъзи нопок кимсалар ҳаёт учун хавфли бўлган пиротехника воситаларини ёшлар, асосан мактаб ўқувчиларига пулламоқчи бўляптилар. Бундай ҳолатларнинг олдини олиш ҳар бир фуқаронинг бурчи. Янги йил кунлари давомида пиротехника воситаларининг ноқонуний муомаласи мавзуси тобора долзарб тус олаётгани бежиз эмас. Ижтимоий тармоқларда аллақачон пиротехникадан фойдаланишнинг аянчли оқибатлари акс этган видеолар ҳам тарқалиб улгурмоқда.
Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан 2022 йил 28 ноябрь куни имзоланган «Кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикасининг Қонуни билан кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш соҳасидаги муносабатларни тартибга солиш, ер участкаларига, биноларга, иншоотларга, шу жумладан қурилиши тугалланмаган объектларга, кўп йиллик дов-дарахтларга, мулкий мажмуа сифатидаги корхоналарга бўлган мулкий ҳуқуқларининг кафолатлари белгиланди.
Мустақилликнинг илк йилларида яъни, 1992-йил 8-декабрь куни Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг ўн биринчи сессиясида муқаддима, 6 бўлим, 26 боб, 128 моддадан иборат Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинди.
Шунингдек, Конституция қабул қилинган кун яъни, 8-декабрь куни мамлакатимизда ҳар йили нишонланадиган умумхалқ байрами сифатида дам олиш куни деб эълон қилинди.
Бугунги кунда Ўзбекистон Республикаси Конституцияси фаровон ҳаётнинг мустаҳкам пойдевори бўлиб хизмат қилмоқда.
Конституция ҳар бир фуқаронинг онги ва қалбидан чуқур жой олган, уларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини тўлиқ кафолатлайдиган ҳақиқий ҳаёт қомусига айланмоқда.
Конституция шахс, жамият ва давлат ўртасидаги муносабатларда ўзаро ҳуқуқ ва мажбуриятлар ҳамда уларнинг кафолатларини аниқ-равшан белгилаб берди. Бош қомусимиз жинси, ирқи, миллати, тили, дини, ижтимоий келиб чиқишидан қатъий назар, юртимиз фуқаролари тенглигининг кафолатланишини эътироф этди ва замонавий демократик тараққиёт учун замин яратди.
Асосий қонунимизда Ўзбекистон Республикаси давлат ҳокимияти тизими - ҳокимиятнинг қонун чиқарувчи, ижро этувчи ва суд ҳокимиятига бўлиниши принципига асосланган.
Суд ҳокимияти қонун чиқарувчи ва ижро этувчи ҳокимиятлардан, сиёсий партиялардан, бошқа жамоат бирлашмаларидан мустақил ҳолда иш юритиши каби муҳим норманинг мустаҳкамлаб қўйилиши, ўз навбатида, суд ҳокимиятининг Ўзбекистон Республикаси давлат ҳокимияти тизимига мансублигини ҳамда унинг амалда мустақил ва эркин фаолият кўрсатишини кафолатлади.
Барчамизга маълумки, мамлакатимизда одил судловни амалга ошириш борасида жиддий қадамлар ташланди. Суд-ҳуқуқ соҳасидаги ислоҳотларнинг устувор йўналишларидан бири - инсоннинг конституциявий ҳуқуқ ва эркинликлари, аввало, асоссиз жиноий таъқиб ва шахсий ҳаётга аралашишдан ҳимояланиш, шахсий дахлсизлик ҳуқуқлари ҳамда адолатли суд муҳокамасига бўлган ҳуқуқлари самарали муҳофаза этилишини таъминлаш ҳисобланади.
Зеро, ҳар бир демократик давлатда суд тизими инсон ҳуқуқлари ҳимоясига қаратилган механизмнинг асосини ташкил қилади. Судлар бугунги кунда адолат қўрғони сифатида қонун устуворлигини таъминламоқда. Хусусан, ўтган давр мобайнида вилоятимизда 33 шахсга нисбатан оқлов ҳукмларининг чиқарилгани ҳам инсонпарварликнинг ёрқин ифодасидир.
Мустақиллик йилларида амалга оширилган кенг кўламли ислоҳотлар, шунингдек, бугунги кунга келиб халқимиз эришган улкан ютуқларга яна бир бор назар ташлар эканмиз, мазкур ютуқларнинг фундаментал асоси ва ҳуқуқий негизини Асосий Қомусимиз ташкил этишини кўриш мумкин.
Ўтган йиллар давомида инсон манфаатларини муҳофазалашга қаратилган миллий қонунчилик тизими яратилгани ва изчиллик билан ҳаётга татбиқ этилаётгани самараси бугун юртимизда яшаётган ҳар бир инсоннинг муносиб ҳаёт кечиришида, аҳоли фаровонлиги ва жамиятимиз барқарорлиги мисолида кузатиш мумкин.
Айниқса, барча мулк шаклларининг тенг ҳуқуқлилиги ва ҳуқуқий жиҳатдан тенг муҳофаза этилиши кафолатланганлиги жамиятда тадбиркорлик руҳини қарор топтиришнинг муҳим омили сифатида намоён бўлмоқда.
Мухтасар айтганда, халқимиз фаровонлиги ва Ватанимиз равнақининг ҳуқуқий асосини ташкил этувчи Асосий қомусимиз юртимизда яшаётган ҳар бир фуқаро, оила тақдирида, уларнинг бугунги ҳаёти, эртанги келажагини таъминлашда муҳим омил бўлиб хизмат қилмоқда.
Шу боис Ўзбекистон Конституцияси халқимизда ватанпарварлик туйғуларини тарбиялайди, давлатимиз рамзи бўлмиш Ўзбекистон мадҳияси, байроғи ва гербида ўз ифодасини топган бахт саодат сари етаклайди.
Сурхондарё вилоят суди судьяси З.Э.Мавлонов
имзоланган «Давлат фуқаролик хизмати тўғрисида»ги Қонунга кўра давлат фуқаролик хизмати деганда давлат хизматининг бир тури, Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг давлат фуқаролик хизмати лавозимларидаги давлат органлари ваколатлари амалга оширилишини таъминлашга доир ҳақ тўланадиган касбий фаолияти тушунилади.
Давлат фуқаролик хизмати лавозимларининг давлат реестрига киритилган лавозимлардаги давлат фуқаролик хизматчиларининг фаолиятига нисбатан татбиқ этилади.
У Президент, Қонунчилик палатаси депутатлари, Сенат аъзолари, Қорақалпоғистон Жўқорғи Кенгеси ҳамда бошқа маҳаллий давлат ҳокимият органлари депутатлари, юқори ва қуйи палаталар девонлари ходимлари, Марказий сайлов комиссияси аъзолари, судьялар ва суд тизими ходимлари, Марказий банк бошқаруви аъзолари, прокуратура, ички ишлар, мудофаа ишлари, фавқулодда вазиятлар, Миллий гвардия, Давлат божхона қўмитаси ва ДХХ органларида хизмат қилаётганлар, шу жумладан, ҳарбий хизматчилар, қолаверса, давлат органларининг техник, ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш ходимларининг фаолиятига нисбатан татбиқ этилмайди.
Қонунга мувофиқ, давлат фуқаролик хизмати соҳасидаги махсус ваколатли орган этиб Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги белгиланмоқда. У ўз ваколатлари доирасида давлат идораларининг кадрлар сиёсати соҳасидаги фаолиятини мувофиқлаштиради, давлат хизматига кадрларни танлов асосида танлашни ташкил қилади, давлат хизматчиларининг самарадорлигини баҳолаш учун индикаторлар (асосий кўрсаткичлар) тизимини жорий қилади ва уларнинг натижаларини таҳлил қилади, жамоатчилик фикрини ўрганади ва давлат органлари раҳбарларининг очиқ рейтингини шакллантиришда иштирок этади.
Шунингдек, агентлик давлат хизматчиларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилишда ҳамда уларнинг ишлаши ва ижтимоий ҳимояси учун тегишли шарт-шароитлар яратишда ёрдам кўрсатади.
Қонун билан давлат фуқаролик хизматини ўташ билан боғлиқ чекловлар ҳам ўрнатилган. Унга кўра, давлат фуқаролик хизматчиси қуйидагиларга ҳақли эмас:
ўзаро яқин қариндошликка ёки қуда томондан қариндош бўлган шахслар билан (ота-оналар, ака-укалар, опа-сингиллар, ўғиллар, қизлар, эр-хотинлар, шунингдек эр-хотинларнинг ота-оналари, ака-укалари, опа-сингиллари ва фарзандлари) айнан битта давлат оранида бирга хизмат қилиши, агар уларнинг бирга хизмат қилиши улардан бирининг иккинчисига бевосита бўйсунишига ёки унинг назорати остида бўладиган давлат фуқаролик хизмати лавозимини эгаллашга, бундан қонунчиликда назарда тутилган ҳоллар мустасно;
педагогик, илмий ва ижодий фаолиятдан ташқари ҳақ тўланадиган бошқа фаолият билан шуғулланишга, Ўзбекистон қонунларида ҳамда президент қарорларида назарда тутилган ҳолатлар бундан мустасно;
тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиш;
Жамиятда шундай иллатлар борки, у маълум бир соҳага эмас, балки бутун жамият тараққиётига тўғаноқ бўлади. Давлатни ич-ичидан емирадиган ана шундай иллат – коррупция ва порахўрликдир. Айнан шу иллат сабабли кўплаб давлатларнинг инқирозга юз тутгани ҳам тарихдан маълум.
Инсонларда коррупцияга қарши иммунитетни шакллантириш эса ёшликдан бошланади.
Халқ тилида соддагина қилиб - коррупция, деб аталувчи ҳодиса барча ислоҳотлар илдизига болта ураркан, уни келтириб чиқарувчи сабаб ва қарши кураш чораларини билишимиз лозим бўлади.
Коррупция нима ўзи?
Қонун ҳужжатларида коррупция тушунчасига қуйидагича таъриф берилган: «Коррупция – давлат органлари ходимлари моддий ёки мулкий йўсинда, ғайриқонуний шахсий наф кўриш мақсадида, ўз хизмат мавқеидан фойдаланишида ифодаланадиган ижтимоий ҳодисадир».
Аслида коррупция бирор мансабдор шахснинг қонунчилик ва ахлоққа зид равишда ўзининг бошқарув ваколатлари ва ҳуқуқларидан шахсий манфаатлар мақсадида фойда олишидир.
Иқтисодчи Бэрдхеннинг фикрига кўра, макроиқтисодий ривожланиш кўрсаткичига энг катта салбий тўлқинни олиб кирувчи омил айнан коррупция ҳисобланади. Унинг кўринишлари турлича бўлиши мумкин.
«Коррупциянинг келиб чиқиши инсон нафсиданми?
Албатта, бизнинг бу эҳтимолимиз бежизга эмас. Чунки инсоният пайдо бўлибдики, уни нафси бор, нафс бўлган жойда суиистеъмолчиликлар бўлади.
Келинг, шу ўринда, коррупциянинг келиб чиқиш сабабларига эътибор қаратайлик.
Тадқиқотчилар коррупциянинг асосий сабаблари сифатида тўртта омилни кўрсатадилар.
Иқтисодий сабаблар - бу ҳақда, муҳтарам Президентимиз ўзларининг чиқишларида кўп маротаба сўз юритиб келади. Коррупциянинг бу кўриниши ижтимоий ва иқтисодий ҳаётни бевосита маъмурий йўл билан бошқаришга интилган ҳокимият ва бюрократиянинг мавқеи баланд бўлган давлат шароитида ривож топади. Иқтисодий фаолиятга нисбатан ўрнатилган турли хилдаги чеклашлар, амалдорларнинг кенг, назоратдан холи, чекланмаган ёки рухсат бериш, ёки тақиқлаш ваколати коррупцияга замин яратади. Шу билан боғлиқ ҳолда, йирик маблағларга эга бўлган айрим ишбилармонлар ўз даромадларини кўпайтириш мақсадида ва рақобатда алоҳида имтиёзларга эга бўлиш учун ҳукумат амалдорларини пора эвазига сотиб олиб, уларни ўз ихтиёрларига бўйсундиришга интиладилар.
© Шеробод тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2024