Ворислик ҳуқуқи фуқароларнинг хусусий мулк ҳуқуқи билан чамбарчас боғлиқдир. Хусусий мулк эгасининг ўз мулкига нисбатан эркинлиги, манфаатлари ва ҳуқуқлари муҳофазаси Конституциямиз ва миллий қонунчилигимизда мустаҳкамлаб қўйилган.
Бугунги кунда мамлакатимизда барча соҳада фаол ислоҳотлар амалга оширилмоқда. Шу жумладан, давлат органлари ва ташкилотларида меҳнат фаолиятини олиб бораётган ёш мутахассислар ва ёш ватандошларга зарур шарт-шароитлар яратиш борасида ҳам бир қатор ижобий ишлар амалга оширилмоқда.
Мамлакатимизда инсон ҳуқуқ ва эркинликлари, шаъни, қадр-қиммати, манфаатлари, давлат органларининг жамият олдида ҳисобдорлигини таъминлаш ислоҳотларнинг бош мақсади этиб белгиланган. Адолат ва қонун устуворлиги тамойилларини тараққиётнинг энг асосий ва зарур шартига айлантириш, суд ҳокимиятининг амалда мустақиллигини таъминлаш, судлар фаолияти самарадорлиги ва одил судлов сифатини ошириш мақсадида 2023 йил 16 январь куни Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Одил судловга эришиш имкониятларини янада кенгайтириш ва судлар фаолияти самарадорлигини оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги фармони қабул қилинди.
Ҳукуматимиз томонидан ногиронлиги бўлган шахслар ва уларнинг ўз ҳуқуқларини амалга оширишларида доимий тарзда кўмак бериб келинмоқда. Мамалактимизда ногиронлиги бўлган шахсларнинг ҳуқуқлари ва уларни амалга оширишнинг кафотларини таъминлаш борасида бир қатор норматив ҳужжатлар қабул қилинган бўлиб, Ўзбекистон Республикасининг 26.12.2016 йилдаги “Кексалар, ногиронлиги бўлган шахслар ва аҳолининг бошқа ижтимоий эҳтиёжманд тоифалари учун ижтимоий хизматлар тўғрисида”ги ЎРҚ-415-сонли, 15.10.2020 йилдаги “Ногиронлиги бўлган шахсларнинг ҳуқуқлари тўғрисида”ги ЎРҚ-641-сонли қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 12.10.2022 йилдаги “Ногиронлиги бўлган шахслар жамиятларига тегишли ташкилотларни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш ҳамда ногиронлиги бўлган шахсларнинг бандлигига кўмаклашишга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-390-сонли Қарори шулар жумласиндандир.
Барчамизга маълумки, жорий йилнинг 29 октябрь куни Меҳнат кодекси янги таҳрирда қабул қилинди. Ҳужжат 6 ойдан сўнг – 2023 йил 30 апрелда кучга киради ва 1995 йилдан бери амалда бўлган Меҳнат кодексининг ўрнини эгаллайди.
© Шеробод тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2024