Янги таҳрирдаги Конституцияда белгиланган суверен, демократик, ҳуқуқий, ижтимоий ва дунёвий давлат устувор принципларидан келиб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 08 май кунидаги “Янги таҳрирдаги Ўзбекистон Республикаси Конституциясини амалга ошириш бўйича биринчи навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармони асосида янги таҳрирдаги Конституцияни амалга ошириш бўйича давлат органлари ва ташкилотлари олдида турган биринчи галдаги вазифалар белгилаб берилди.
Бугунги кунда мамлакатимизда барча соҳада фаол ислоҳотлар амалга оширилмоқда. Уларнинг энг муҳими, шубҳасиз, давлат бошқаруви билан боғлиқ маъмурий ислоҳотлар ҳисобланади.
Ворислик ҳуқуқи фуқароларнинг хусусий мулк ҳуқуқи билан чамбарчас боғлиқдир. Хусусий мулк эгасининг ўз мулкига нисбатан эркинлиги, манфаатлари ва ҳуқуқлари муҳофазаси Конституциямиз ва миллий қонунчилигимизда мустаҳкамлаб қўйилган.
Бугунги кунда мамлакатимизда барча соҳада фаол ислоҳотлар амалга оширилмоқда. Шу жумладан, давлат органлари ва ташкилотларида меҳнат фаолиятини олиб бораётган ёш мутахассислар ва ёш ватандошларга зарур шарт-шароитлар яратиш борасида ҳам бир қатор ижобий ишлар амалга оширилмоқда.
Мамлакатимизда давлат органлари ва мансабдор шахсларнинг фаолияти устидан самарали суд назоратини ўрнатиш, шунингдек фуқаролар ва тадбиркорлик субъектларининг одил судловга эришиш даражасини ошириш, республика ижро этувчи ҳокимият органларининг ҳамда маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларининг, мансабдор шахсларнинг Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунларига мувофиқ фаолият юритишини таъминлаш борасида изчил ислоҳотлар амалга оширилмоқда.
© Шеробод тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2024