Амалдаги қонунчилик талабларига кўра, фуқаролар ва юридик шахсларнинг фуқаролик ҳуқуқ ва бурчларини белгилаш, ўзгартириш ёки бекор қилишга қаратилган ҳаракатлари битимлар деб юритилади. Кундалик ҳаётда инсонлар тули хил мазмунда ўзаро битимлар тузишади. Шунингдек ушбу битимлар ўзаро келишувга мувофиқ ҳар хил усулда тузилиши билан бирга қонунда назарда тутилганидек ўзаро ҳуқуқ ва мажбуриятларни келтириб чиқаради.
Бугунги кунда мамлакатимизда олиб борилаётган туб ислоҳотларнинг асл моҳияти инвестиция муҳитини яхшилаш, иқтисодиётни ривожлантириш орқали халқ фаровонлигига эришишдан иборат. Чет элдан инвесторни жалб этиш учун унга, биринчи навбатда, қулай ишбилармонлик муҳити, ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш учун қонуний кафолатлар яратиб бериш лозим.
Янги таҳрирдаги Конституцияда белгиланган суверен, демократик, ҳуқуқий, ижтимоий ва дунёвий давлат устувор принципларидан келиб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 08 май кунидаги “Янги таҳрирдаги Ўзбекистон Республикаси Конституциясини амалга ошириш бўйича биринчи навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармони асосида янги таҳрирдаги Конституцияни амалга ошириш бўйича давлат органлари ва ташкилотлари олдида турган биринчи галдаги вазифалар белгилаб берилди.
Маълумки, Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 47-моддасига кўра, ҳар ким уй-жойли бўлиш ҳуқуқига эга. Ҳеч ким суднинг қарорисиз ва қонунга зид тарзда уй-жойидан маҳрум этилиши мумкин эмас. Уй-жойидан маҳрум этилган мулкдорга уй-жойнинг қиймати ҳамда у кўрган зарарларнинг ўрни қонунда назарда тутилган ҳолларда ва тартибда олдиндан ҳамда тенг қийматда қопланиши таъминланади. Давлат уй-жой қурилишини рағбатлантиради ва уй-жойга бўлган ҳуқуқнинг амалга оширилиши учун шарт-шароитлар яратади. Аҳолининг ижтимоий жиҳатдан эҳтиёжманд тоифаларини уй-жой билан таъминлаш тартиби қонун билан белгиланади.
Маълумки, Ўзбекистон Республикасининг Президенти томонидан 2023 йил 11 апрель куни “Хотин-қизлар ва болалар ҳуқуқлари, эркинликлари ҳамда қонуний манфаатларини ишончли ҳимоя қилиш тизими янада такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикасининг Қонуни қабул қилинган.
© Шеробод тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2024