Ишбилармонлар сафининг кенгайишида солиқ қонунчилигига оид тарғибот тадбирлари муҳим аҳамият касб этади. Айни мақсадда, солиқ инспекцияси мутахассислари томонидан жорий йилнинг январь-февраль ойларида солиқ қонунчилигига оид янгиликлар, солиқ ставкалари ва берилаётган солиқ имтиёзлари тўғрисидаги маълумотларни тадбиркорлик субъектларига етказиш мақсадида 2 маротаба семинар ва учрашувлар ўтказилиб, соҳалар кесимида давра суҳбатлари ташкил этилди.
Шунингдек, 2023 йилнинг январь-февраль ойлари якунига кўра:
- Солиқ тўловчилар ўртасида олиб борилган тушунтириш ишлари натижасида тумандаги 109 та корхонада норасмий ишлаб келаётган
219 нафар фуқаролар қонуний тартибда фаолият юрита бошлади. Жумладан, савдо ва умумий овқатланиш корхоналаридаги 9 нафар, ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш корхоналаридаги 99 нафар, қурилиш корхоналаридаги 72 нафар ҳамда қишлоқ хўжалиги соҳасидаги 39 нафар фуқароларнинг фаолияти легаллаштирилиб, бюджетга 32,8 миллион сўм қўшимча маблағ йўналтирилди;
- 50 нафар юридик шахслар ўртасида ҳамда 70 нафар жисмоний шахслар ўртасида жами 120 та кўчмас мулк ижара шартномалари тузилди;
- 2138 нафар фуқаролар ўзини ўзи банд қилган шахс сифатида давлат рўйхатидан ўтди;
- Туман солиқ инспекцияси ходимлари томонидан фаолияти ўрганилган 120 та тадбиркорлик субъектларининг 35 тасининг муаммолари ижобий ҳал этилди.
- Туман солиқ инспекциясига жисмоний ва юридик шахслар томонидан келиб тушган 28 та мурожаатнинг 19 таси ижобий ҳал этилди. 9 та мурожаат эса кўриб чиқиш жараёнида;
- 49 та хўжалик юритувчи субъектларга нисбатан 952,8 миллион сўмлик солиқ имтиёзлари қўлланилди. Жумладан: мол-мулк солиғидан 59,7 миллион сўм, ер солиғидан 893,1 миллион сўм миқдорида солиқ имтиёзлари қўлланилди.
Бундан ташқари, февраль ойида Шерободлик солиқ тўловчилар томонидан жами 6875,7 миллион сўм солиқ тўланиб, ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 730,1 миллион сўм ёки 111,9 фоизга ўсишга эришилди.
Жумладан:
- жисмоний шахслар мол-мулк солиғидан 392.0 миллион сўм ундирилиб, ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 37.0 миллион сўмга ёки 110,5 фоизга;
- жисмоний шахслар ер солиғидан 1598,1 миллион сўм ундирилиб, ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 577,1 миллион сўмга ёки 156,5 фоизга;
- Жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғидан 2877,0 миллион сўм ундирилиб, ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 272,7 миллион сўмга ёки 110,5 фоизга ўсишга эришилди.
Шуҳрат Жумаев,
Шеробод туман солиқ инспекцияси бошлиғи
© Шеробод тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2024