Шеробод тумани ҳокимлиги
ПЕДАГОГ ХОДИМЛАРНИНГ ХИЗМАТ ВАЗИФАЛАРИНИ БАЖАРИШГА ТЎСҚИНЛИК ҚИЛГАНЛИК УЧУН ЖАВОБГАРЛИК КУЧАЙТИРИЛДИ

Маълумки, кейинги йилларда мамлакатимизда мажбурий меҳнатга барҳам бериш, айниқса, таълим ташкилотларининг педагог ходимларини ўз хизмат вазифалари билан боғлиқ бўлмаган ишларга жалб этиш ҳолларига қарши курашиш самарадорлигини оширишга қаратилган қонун ҳужжатларини ҳамда уларни амалга ошириш механизмларини такомиллаштиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Бироқ педагог ходимларни уларнинг касбий фаолияти билан боғлиқ бўлмаган тадбирларга жалб этиш ҳоллари давом этмоқда.

672026
0
Янги таҳрирдаги Меҳнат кодексининг мазмун ва моҳияти юзасидан

(Сарлавҳани ва мақола матнини мазмунини ўзгартирмаган ҳолда қайта таҳрирлашингиз ёки ўзгартиришингиз мумкин) 

Барчамизга маълумки, жорий йилнинг 29 октябрь куни Меҳнат кодекси янги таҳрирда қабул қилинди. Ҳужжат 6 ойдан сўнг – 2023 йил 30 апрелда кучга киради ва 1995 йилдан бери амалда бўлган Меҳнат кодексининг ўрнини эгаллайди.

Янги таҳрирдаги Меҳнат кодексининг эскисидан асосий фарқли жиҳатларидан бири бу шубҳасиз унинг ҳажмида бўлиб, амалдаги Меҳнат кодекси 2 та қисм (умумий ва махсус қисм), 15 та боб ва 294 та модда мавжуд бўлса, янги таҳрирдаги Меҳнат кодекси эса 2 қисм, 7 бўлим, 34 та боб ва 581 моддадан иборат.

Мазкур кодексининг асосий жиҳатларидан бири шундаки давлат томонидан ишга жойлаштириш бўйича қўшимча кафолатларни таъминланадиган аҳолининг ижтимоий эҳтиёжманд тоифалари белгиланган бўлиб, улар:

14 ёшга тўлмаган болалари, ногиронлиги бўлган болалари бор ёлғиз ота-она, шунингдек кўп болали оилалардаги ота-оналар (18 ёшга тўлмаган тўрт ва ундан ортиқ болалари бўлган оилалар кўп болали оилалар ҳисобланади);

умумий ўрта ва ўрта махсус таълим ташкилотларини, касб-ҳунар мактаблари ва коллежлари ҳамда техникумларини тамомлаб, касбга эга бўлган ёшлар;

“Меҳрибонлик” уйларининг битирувчилари;

Олий таълим ташкилотларининг давлат грантлари бўйича таълим олган битирувчилари;

Мудофаа, Ички ишлар, Фавқулодда вазиятлар вазирликлари, Миллий гвардия, Давлат хавфсизлик хизмати қўшинларидаги муддатли ҳарбий хизматдан бўшатилган шахслар;

ногиронлиги бўлган шахслар;

пенсияолди ёшидаги шахслар (қонунда белгиланган пенсия ёшига қадар икки йил олдин);

жазони ижро этиш муассасаларидан озод қилинган шахслар ёки суднинг қарорига кўра ўзига нисбатан тиббий йўсиндаги мажбурлов чоралари қўлланилган шахслар;

одам савдосидан жабрланганлар.

Меҳнат шартномасига айрим нормаларни киритиш тақиқланади

Энди Меҳнат кодексига кўра, меҳнат шартномасига қуйидаги шартларнинг киритилиши ўз ўзидан ҳақиқий ҳисобланмайди:

ходимнинг ҳолатини меҳнат қонунчилигига ва меҳнат ҳақидаги бошқа ҳужжатларга нисбатан ёмонлаштирадиган;

меҳнат ва машғулотлар соҳасида камситишни тақиқлаш талабларини бузадиган;

мажбурий меҳнатни тақиқлаш ҳақидаги талабларни бузадиган;

ходимни қонунга хилоф ҳаракатларни, бошқаларнинг ёки ходим ўзининг ҳуқуқларини бузадиган, ҳаёти ва соғлиғига таҳдид соладиган, шаънига, қадр-қимматига ёки ишчанлик обрўсига путур етказадиган ҳаракатларни амалга оширишга мажбурлайдиган шартлар.

673422
0

КИБЕРХАВФСИЗЛИК - ҚОНУН БИЛАН МУСТАҲКАМЛАНДИ

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёев томонидан имзоланган «Киберхавфсизлик тўғрисида»ги Қонунининг мақсади киберхавфсизлик соҳасидаги муносабатларни тартибга солишдан иборат.
Хусусан, мазкур янги Қонунга мувофиқ, давлатнинг киберхавфсизлигини таъминлашда кибермаконда шахс, жамият ва давлат манфаатларини ташқи ва ички таҳдидлардан ҳимоя қилиш устувор вазифа сифатида қайд этилган.

712181
0

Шерободлик солиқ тўловчилар томонидан 6875,7 миллион сўм солиқ тўланди

Бугунги кунда Шеробод туманида 2927 нафар тадбиркорлик субъектлари фаолият юритаётган бўлса, шундан 763 нафари якка тартибдаги тадбиркорлардир.

714944
0

ИНСОН ҲУҚУҚЛАРИ – ОЛИЙ ҚАДРИЯТ

Маълумки, Ўзбекистонда инсон ҳуқуқларини рағбатлантириш, ҳимоя қилиш ва уларга риоя қилиш масалалари давлат сиёсатининг устувор йўналишларидан бири ҳисобланади. Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикасининг Миллий стратегияси доирасида шахсий, сиёсий, иқтисодий, ижтимоий ва маданий ҳуқуқларни таъминлаш борасида мақсадли чоралар амалга оширилмоқда. Шу билан бирга, инсон ҳуқуқлари соҳасида таълимни такомиллаштириш юзасидан муҳим қадамлар қўйилмоқда.

729856
0
Барчаси: 108 та
Рўйхатдан ўтиш
1 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
Сайт ҳақида фирингиз?

Ўзбекистон Республикаси герби    Ўзбекистон Республикаси байроғи   Ўзбекистон Республикаси мадҳияси