Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 31 йиллиги муносабати билан Шеробод туманидаги 41-сон манзил-колониясида хотин-қизлар ўртасида миллий қадриятлар ва китобхонликни тарғиб қилиш мақсадида учрашув ташкил этилди. Унда вилоят ҳокими ўринбосари, Оила ва хотин-қизлар бошқармаси бошлиғи З.Хидирова, туман ҳокими ўринбосари А.Боймуродова, туман ИИБ бошлиғи подполковник Ў.Шукуров, 41-сон манзил-колонияси бошлиғи подполковник Д.Тўрахонов, туман реабилитация ва мослаштириш маркази раҳбари Т.Чориева ҳамда фаол аёллар иштирок этишди.
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирининг 174-сонли Фармойишига асосан, 1-августдан 1-сентябрга қадар Ички ишлар органларида “Ватанпарварлик ойлиги” дея эълон қилинган. Шу муносабат билан куни кеча Шеробод туман
ИИБ бошлиғи Ў.Шукуров бошчилигида ИИБ ходимлари иштирокида тумандаги Имом Абу Исо Муҳаммад ат-Термизий зиёратгоҳига саёҳат уюштирилди.
Куни кеча Шеробод туманидаги марказий ўйингоҳда Миллий гвардиянинг Шеробод туман бўлинмаси ва Ёшлар ишлари агентлигининг маҳаллалардаги ёшлар етакчилари билан хамкорликда “Ватанпарварлик ойлиги” муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси Сурхондарё вилояти Қўриқлаш бошқармаси бошлиғи кубоги учун камондан ўқ отиш мусобақасининг туман босқичи ўтказилди.
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирининг 174-сонли Фармойишига асосан, 1-августдан 1-сентябрга қадар Ички ишлар органларида “Ватанпарварлик ойлиги” дея эълон қилинган. Шу муносабат билан бугун, 5 август куни Шеробод туман ИИБ томонидан ёшларни ватанпарварлик рухида тарбиялаш мақсадида тумандаги 60-умумтаълим мактабининг 60 нафар ўқувчилари иштирокида ҳарбий қисмда “Очиқ эшиклар куни” тадбири ўтказилди.
Бугун, 5 август куни туман ҳокими З.Давлатов туман ҳокимлигида навбатдаги қабулини ўтказди. Қабулда тумандаги корхона ва ташкилотлар раҳбарлари, тегишли масъуллар ҳамда маҳалла фуқаролар йиғини раислари иштирок этишди. Ушбу бўлиб ўтган қабулда фуқаролар томонидан турли соҳаларда мурожаатлар келиб тушди.
© Шеробод тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2023