Шеробод тумани ҳокимлиги
"ВАТАНПАРВАРЛИК ОЙЛИГИ" ДАВОМ ЭТМОҚДА

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирининг 174-сонли Фармойишига асосан, 1-августдан 1-сентябрга қадар Ички ишлар органларида “Ватанпарварлик ойлиги” дея эълон қилинган. Шу муносабат билан бугун, 11 август куни туман ИИБ томонидан ички ишлар органларида фаолият юритаётган ходимларнинг оила аъзолари учун концерт дастури ташкил этилди.

367803
0

Тарғибот тадбири ўтказилди

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси Шеробод тумани бўлими бошлиғи Ҳ.Наримонов томонидан фуқаролар ўртасида тарғибот ишлари олиб борилмоқда. Ана шундай тарғибот тадбирлари куни кеча туманнинг "Дўстлик" маҳалласида ўтказилди.

367804
0

10 август - “Тафаккур” журнали бош муҳаррири, Ўзбекистон халқ ёзувчиси Эркин Аъзам туғилган кун

Эркин Аъзам 1950 йил 10 августда Сурхондарё вилоятининг Бойсун туманида туғилган. 1972 йил Тошкент Давлат университети (ҳозирги Ўзбекистон Миллий Университети)нинг Журналистика факультетини тамомлаган. Республика радиосида муҳаррир, “Гулистон” ва “Ёшлик” журналларида бўлим муҳаррири, Ғафур Ғулом номидаги Адабиёт ва Санъат нашриётида таҳририят мудири, Ўзбекистон миллий ахборот агентлигида бош директори ўринбосари вазифаларида ишлаган.

367805
0

ШЕРОБОД ТУМАНИ ҲОКИМИ ЁШЛАР ВА АҲОЛИ БИЛАН УЧРАШДИ

Бугун, 10 август куни Шеробод тумани ҳокими З.Давлатов ҳамда туман ИИБ бўлими бошлиғи Ў.Шукуров, шунингдек, сектор масъуллари иштирокида туманнинг 1-сектори ҳудудида жойлашган “Дўстлик” ҳамда “Катта ҳаёт” маҳаллаларида ёшлар ҳамда аҳоли вакиллари билан учрашувлар ташкил этилди. Ҳоким дастлаб туман йигит-қизларини юртимизда олиб борилаётган кенг ислоҳотлардан хабардор этди. Шундан сўнг ёшларнинг муаммо ва таклифларига қулоқ тутилди. Учрашувларда асосан, ёшлардан ишга жойлашиш, кредит олиш ва моддий ёрдам билан боғлиқ масалалар юзасидан мурожаатлар келиб тушди ва аксарият мурожаатлар манзилнинг ўзида ечим топган бўлса, маълум вақт ва маблағ талаб этадиганлари юзасидан масъулларга тегишли топшириқлар юклатилди.

367805
0

АҲОЛИ ФАРОВОНЛИГИ - БОШ МАҚСАД

Туманимизнинг “Тароқли” маҳалласи ҳудудида туман ҳокими З.Давлатов ҳамда сектор раҳбарлари ташаббуси билан “Маҳалла” ҳайрия жамоат фонди маблағлари ҳисобидан ташкил этилган инкубаторда етиштирилаётган жўжалардан 900 донаси 1-сектор ҳудудида истиқомат қиладиган "Темир дафтар" ва “Аёллар дафтари”да турувчи 44 нафар хотин-қизларга бепул тарқатилди.

371562
0
Рўйхатдан ўтиш
2 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
Сайт ҳақида фирингиз?

Ўзбекистон Республикаси герби    Ўзбекистон Республикаси байроғи   Ўзбекистон Республикаси мадҳияси