Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан илгари сурилган 5 та муҳим ташаббус доирасида ёш авлодни маданият, санъат, жисмоний тарбия ва спортга кенг жалб этиш, уларда ахборот технологияларидан тўғри фойдаланиш кўникмасини шакллантириш. ёшлар орасида китобхонликни тарғиб қилиш, хотин-қизлар бандлигини таъминлаш юзасидан
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 10 сентябрдаги “Жиноятларнинг сабаблари ва уларнинг содир этилишига имкон берган шарт-шароитларни муҳокама қилиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги 565-сонли қарори тасдиқланди. Мазкур қарорга асосан ҳудудларни комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича сектор раҳбарлари томонидан ҳуқуқбузарликлар профилактикасини амалга оширувчи ва унда иштирок этувчи органлар ҳамда муассасалар иштирокида жиноятларнинг сабабларини ўрганиш, уларнинг содир этилишига имкон берган шарт-шароитларни аниқлаш ва бартараф этиш масалаларини жойига чиққан ҳолда «маҳаллабай» ва «соҳабай» муҳокама қилиш тартиби жорий этилган.
Бугун, 29 сентябрь куни Қўрғон маҳалласида жойлашган
42-умумтаълим мактабида туман ҳокими ўринбосари – оила ва хотин-қизлар бўлим бошлиғи А.Боймуродова, туман Ички ишлар бўлими жамоат хавфсизлиги хизмати хотин-қизлар масалалари бўйича катта инспектори, лейтенант С.Худойқулова, туман тарғибот гуруҳи раҳбари Т.Чориева ҳамда туман Ахборот кутубхона маркази директори М.Улуғбердиевалар иштирокида 15 октябрь “Халқаро қишлоқ аёллари куни" муносабати билан йиғилиш бўлиб ўтди.
Бугун, 28 сентябрь куни туман ҳокими З.Давлатов туманнинг 1-сектор ҳудуди “Буюк ипак йўли” маҳалласида жойлашган “Баркамол авлод” болалар мактабида ҳамда “Қўрғон” маҳалласидаги Маданият марказида маҳалла аҳолиси ва ёшлари билан учрашув ва сайёр қабул ўтказди.Ташкил этилган сайёр қабулда туман ҳокимининг тегишли ўринбосарлари, ушбу ҳудудга тайинланган ҳоким ёрдамчиси ва ёшлар етакчиси, сектор котиби, маҳалла фуқаролар йиғини раиси, тегишли корхона ва ташкилот раҳбарлари ҳамда фуқаролар ва ёшлар қатнашдилар
© Шеробод тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2024