Шеробод тумани ҳокимлиги
ҲОКИМ ЁРДАМЧИЛАРИ УЧУН НАВБАТДАГИ СЕМИНАР ТАШКИЛ ЭТИЛДИ

Куни кеча Шеробод тумани ҳокимлиги мажлислар залида тумандаги 48 та маҳалладаги ҳоким ёрдамчилари учун Сурхондарё вилояти маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш бошқармаси бўлим бошлиғи Я.Худойқулов, вилоят давлат солиқ бошқармаси масъул ходими Х.Болтаев, бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси вакили Х.Тўраев ҳамда вилоят аҳоли бандлигига кўмаклашиш бошқармаси ходими А.Ҳамидовлар иштирокида Давлатимиз раҳбарининг 2022 йил 30 августдаги 366-сонли Қарори мазмун-моҳияти юзасидан навбатдаги семинар-тренинг ташкил этилди.

543099
0

Шерободда вилоят миқёсидаги экспорт қилувчи корхоналар билан “GSP+” дастури имтиёзларидан самарали фойдаланиш бўйича семинар ўтказилди

Бугун, 22 сентябрь куни туман ҳокимлиги мажлислар залида Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ташаббуси билан Миллий маҳсулотларни Европа бозорига олиб чиқиш ҳамда “GSP+” дастури имтиёзларидан самарали фойдаланиш бўйича вазирлик ва унинг ҳудудий бўлинмаларида фаолият юритаётган ходимларнинг билим ва малакасини ошириш мақсадида Германиялик эксперт Patric Jung томонидан “GSP+” дастури имтиёзлари” мавзусида маъруза қилинди.

543099
0

МАҲКУМЛАРГА ПЕНСИЯ ТАЪМИНОТИГА ДОИР ҲУҚУҚЛАРИ ТУШУНТИРИЛДИ

Ўзбекистон Республикаси Қонунига биноан, “Манзил-колонияларда жазони ўтаётган, озодликдан маҳрум этишга ҳукм қилинган шахсларга пенсия тайинлаш тўғрисидаги ариза бевосита манзил-колония жойлашган ердаги Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасининг туман (шаҳар) бўлимига берилади”.

543099
0

Коррупцияга қарши курашиш – барчамизнинг бурчимиз.

Давлат раҳбари Шавкат Мирзиёев ўз ваколатига киришиши билан Президент сифатида имзо чеккан энг биринчи ҳужжат “Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонуни бўлди.

545968
0

ШЕРОБОД ТУМАНИ ҲОКИМИ “ЁШЛИК” ҲАМДА "ХЎЖГИ" МАҲАЛЛАЛАРИ АҲОЛИСИ УЧУН САЙЁР ҚАБУЛ ЎТКАЗДИ

Бугун, 21 сентябрь куни Шеробод тумани ҳокими З.Давлатов, туман ҳокими ўринбосарлари, ташкилот ва корхона раҳбарлари иштирокида туманнинг “Ёшлик” ҳамда "Хўжги" маҳаллалари аҳолиси учун сайёр қабул ўтказилди. Қабулда дастлаб туман раҳбари юртимизда олиб борилаётган кенг ислоҳотлардан аҳолини хабардор этди. Шундан сўнг фуқароларнинг муаммо ва таклифлари тингланди.

545968
0
Рўйхатдан ўтиш
3 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
Сайт ҳақида фирингиз?

Ўзбекистон Республикаси герби    Ўзбекистон Республикаси байроғи   Ўзбекистон Республикаси мадҳияси