Бугун, 26 сентябрь куни туман ҳокимлиги, туман тиббиёт бирлашмаси ва туман тиббий ижтимоий хизматларни ривожлантириш бўлими ташаббуси билан Шеробод туманининг “Ғуржак-2” маҳалласида истиқомат қилувчи 1-гуруҳ ногирони О.Қулматовга ҳамда “Нуртепа” маҳалласида истиқомат қилувчи 1-гуруҳ ногирони О.Нормуродовага электрон ногиронлик аравачалари етказиб берилди.
Шеробод тумани 3-сектор раҳбари, туман ИИБ бошлиғи Ў.Шукуров ва бошқа тегишли корхона ва ташкилот раҳбарлари иштирокида туманнинг “Қуллуқшо” маҳалласида сайёр қабул ўтказилди. Қабулда дастлаб сектор раҳбари юртимизда олиб борилаётган кенг кўламли ислоҳотлардан аҳолини хабардор қилди. Шундан сўнг фуқароларнинг муаммо ва таклифлари тингланди.
Аҳоли кайфиятига таъсир қилувчи умумфойдаланувдаги хизматлардан бири бу йўллар ҳисобланади. Келиб тушадиган мурожаатларнинг салмоқли қисмини ҳам ички йўлларни таъмирлаш, тупроқ йўлларни тошлаш ёки асфальтлаш масалалари ташкил этади.
Кейинги 6 йил давомида ушбу соҳага давлат томонидан эътибор қаратилиши, ички йўлларни тошлаш, тошланган йўлларни асфальтлаш миқдори каррасига кўпайтирилиб, маҳаллаларда тошланмаган ва таъмирланмаган кўчалар бўлмаслигига ҳаракат қилинмоқда. Шу мақсадда туманнинг барча маҳаллаларида навбат билан ички йўлларни таъмирлаш ишлари босқичма-босқич амалга оширилиб келинмоқда.
Бугун, 25 сентябрь куни Халқ депутатлари Шеробод туман Кенгашининг тегишли қарорига асосан Халқ депутатлари туман Кенгашининг 25-Бобур сайлов округидан бўшаб қолган депутатлик ўринга янги депутатлик сайловлари бўлиб ўтмоқда. Сайловларни ташкил этиш жараёни Ўзбекистон Республикаси Сайлов кодекси талабларига асосан амалга оширилмоқда. Эрталаб 8:00 дан Ўзбекистон Республикаси Давлат мадҳияси садоси асосида бошланган сайлов кеч соат 20:00 гача давом этади.
© Шеробод тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2024