Шеробод тумани ҳокимлиги
ХАЛҚАРО ДЎСТЛАР КУНИ МУНОСИБ НИШОНЛАНДИ

Бугун, 30-июл – Халқаро дўстлар куни. Шу муносабат билан туманимиздаги “Бешбулоқ-Сурхон-Шеробод” болалар оромгоҳида Шеробод туман ҳокимлиги, Республика маънавият ва маърифат маркази вилоят бўлими, туман бўлинмаси “Янги Ўзбекистон ёшлари, бирлашайлик!” шиори остида маънавий-маърифий тадбир ташкил этилди. Унда Республика маънавият ва маърифат маркази вилоят бўлими раҳбари Н.Раҳматуллаева, қатор масъуллар, шунингдек тумандаги бир гуруҳ ижодкорлар иштирок этишди.

369371
0

ХОТИН-ҚИЗЛАР ФАОЛЛАРИ БИЛАН УЧРАШУВ ТАШКИЛ ЭТИЛДИ

Бугун, Шеробод тумани ҳокимлиги мажлислар залида Оила ва хотин-қизлар Давлат қўмитаси бош мутахассиси Б.Саидқосимов, “Оила ва хотин-қизлар” илмий-тадқиқот институти кичик илмий ходими З.Илҳамова ҳамда аёлларни реабилитация қилиш ва мослаштириш маркази ҳудудий бўлим директори М.Хафизовалар иштирокида тумандаги маҳалла хотин-қизлар фаоллари ҳамда тумандаги қатор ташкилот вакиллари билан учрашув ташкил этилди.

369371
0

НАВБАТДАГИ “СИЁСИЙ-МАЪРИФАТ СОАТИ” БЎЛИБ ЎТДИ

Ушбу ўқув соати Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги томонидан ташкил этилган бўлиб, унда ҳокимлик аппарат ходимлари шунингдек бўлим ва бошқа тегишли масъуллар қатнашдилар.

369372
0

Муборак Ҳаж сафарига кетган зиёратчиларимиз муносиб кутиб олинди

Сурхондарёдан Ҳаж-2022 сафарига бориб қайтаётган 615 нафар фуқаролардан сўнгги 3-рейсда 110 нафари, яъни 11-гуруҳ: Музработ, Бандихон, Денов туманлари, 12-гуруҳ: Жарқўрғон, Денов туманлари ҳамда Термиз шаҳрида истиқомат қилувчи фуқаролар 28 июль куни маҳаллий вақт билан кеч соат 23:35да Жидда шаҳридан Қарши шаҳрига етиб келишган ва бугун эрта тонгда улар туманимиздаги Имом Абу Исо Муҳаммад ат-Термизий мажмуасида муносиб кутиб олинди. Хожиларни қутлаш учун йиғилган яқинлари уларни ўзгача қувонч ва ҳис-ҳаяжон билан қарши олишди.

371995
0

Шеробод тумани маҳаллий бюджетининг 2022-йил 2-чорак даромадларнинг ошириб бажарилган қисми маблағлари ҳисобидан “Фуқаролар ташаббуси” жамғармаси, “Аёллар дафтари”, “Ёшлар дафтари” жамғармаларига маблағ ажратиш тўғрисида

Ўзбекистон Республикаси Бюджет кодекси, Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Бюджет жараёнида фуқароларнинг фаол иштирокини таъминлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 2021-йил 13-апрелдаги ПҚ-5072-сон қарори, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг “Маҳаллий бюджет маблағлари сарфланишида жамоатчилик иштирокини таъминлаш тўғрисида”ги 2021-йил 22-апрелдаги КҚ-213-ИВ-сон қарори, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Хотин-қизлар муаммоларини ўрганиш ва ҳал етиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 2022-йил 31-мартдаги 145-сонли, “Ёшлар муаммоларини ўрганиш ва ҳал етиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 2022-йил 7-июндаги 312-сонли қарорларига мувофиқ, халқ депутатлари туман Кенгаши

ҚАРОР ҚИЛАДИ:

  1. Кун тартибидаги масала юзасидан билдирилган фикр-мулоҳазалар маълумот учун қабул қилинсин.
  1. Туман маҳаллий бюджетининг 2022-йил 2-чорак даромадлар режасининг ошириб бажарилган қисми маблағлари ҳисобидан “Фуқаролар ташаббуси” жамғармасига 300,2 млн. сўм, “Аёллар дафтари” жамғармасига 150,6 млн. сўм ва “Ёшлар дафтари” жамғармасига 150,6 млн. сўм жами 601,4 млн. сўм маблағ ажратилсин.
  1. Туман Молия бўлими (О.Абсаев) ажратилган маблағлар бўйича туман маҳаллий бюджетига тегишли ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш вазифаси топширилсин.
  1. Туман Ғазначилик бўлинмаси (Ж.Шафиев) ажратилган маблағлар бўйича белгиланган тартибда тўловларни амалга ошириш юклатилсин.

  2. Туман ҳокимлиги бош ҳисобчиси (Т.Сапаров) ажратилган маблағларнинг қонунчиликда ўрнатилган тартибда самарали ва мақсадли сарфланишини таъминласин.
  1. Мазкур қарор ижросини назорат қилиш туман ҳокимининг биринчи ўринбосари У.Панжиев зиммасига юклатилсин.
  1. Мазкур қарор қабул қилинган кундан кучга киради.
372299
0
Рўйхатдан ўтиш
4 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
Сайт ҳақида фирингиз?

Ўзбекистон Республикаси герби    Ўзбекистон Республикаси байроғи   Ўзбекистон Республикаси мадҳияси