Шунга мувофиқ бугун, 21 октябрь куни туманимиздаги “Буюк Ипак йўли” маҳалласида туман ИИБ бошлиғи Ў.Шукуров, маҳалладаги бешлик, аҳоли вакиллари, кенг жамоатчилик вакиллари ва бошқа алоқадор шахслар иштирокида учрашув ўтказилди. Унда маҳалла профилактика инспекторининг амалга оширган ишлари юзасидан ҳисоботи тингланди. Шунингдек, ИИБ бошлиғи қатор мулоҳазалар юритиб, йиғилганларнинг фикрига ҳам қулоқ тутди.
© Шеробод тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2024