Бугун, 3 август куни 3-сектор ҳудуди “Каттабоғ” маҳалласида туман Фавқулодда вазиятлар бўлими ва "Шерободтумангаз" газ таъминоти бўлими ҳамда бошқа ҳамкор ташкилотлар билан биргаликда ёнғин хавфсизлиги бўйича тадбир ташкил этилиб, аҳоли хонадонларини ис газидан заҳарланишни олдини олиш бўйича тарғибот ва профилактик текширувлар ўтказилди.
Бугун, 3-август куни Республика Маънавият ва маърифат маркази Шеробод туман бўлинмаси ва туман ҳокимлигининг диний ишлар бўйича масъуллари билан ҳамкорликда “Ёшлик” маҳалласида жойлашган Шеробод туман Санитария – эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлик хизматининг раҳбар ва ходимлари иштирокида “Янги Ўзбекистоннинг 2022-2026 йилларга мўлжалланган тараққиёт стратегияси”нинг мазмун-моҳияти юзасидан тарғибот ишлари олиб борилди.
Бугунги кунда Шеробод туманининг 3-сектори ҳудудида жойлашган “Нуртепа” маҳалласида истиқомат қилувчи фуқаро Шерзод Қувватов ҳам ана шу соҳа ривожига хизмат қилиб, узоқ йиллардан буён хонадонида қорамол парваришлаб келмоқда. Маҳаллий бозорлардан 6-8 млн сўмга харид қилинадиган қорамоллар 2-3 ой мобайнида яхши парвариш қилинганидан сўнг фуқаро томонидан 10-12 млнгача пулланиб, ўртача 200-250 млн даромад олинмоқда.
Бугун, 1 август куни Шеробод тумани ҳокимлиги мажлислар залида Сурхондарё вилояти Статистика бошқармаси масъул ходими С.Джураев, Шеробод туман статистика бўлими бошлиғи К.Бобоқулов, туман рўйхатга олиш бўлими бошлиғи ўринбосари А.Бегимқуловлар иштирокида Аҳолини рўйхатга олиш ишларида турар жойлар ва бинолар рўйхатини тузувчи (регистраторлар) ходимлари учун ўқув семинари ташкил этилди.
© Шеробод тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2023