Сайёр суд мажлисида Инсонпарварлик тамойилига таяниб туман бўйича Ички ишлар бўлими Жамоат хавфсизлиги хизмати Пробация гуруҳи ҳисобида туриб, ҳақиқатда меҳнатга ҳалол муносабатда бўлган ва жазо ўташнинг тартиб қоидаларига риоя қилиб, тузалиш йўлига ўтган, қилмишидан чин кўнгилдан пушаймон бўлиб, судлар томонидан ўрнатилган тақиқ ва чекловларга тўлиқ риоя қилган ҳамда ўзининг хулқини ижобий томонга ўзгартирган 6 нафар назоратдаги шахслар Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 73-моддасига асосан муддатидан илгари ўтаётган жазоларидан шартли равишда озод қилинди.
Шунингдек, жазо ўташ тартиб-қоидаларини қўпол равишда бузиб келаётган 3 нафар маҳкумларнинг ўталмаган жазо муддатлари шу муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазосига алмаштирилди.
Очиқ мулоқот давомида эса иштирокчиларга қонунчиликдаги ўзгартиришлар ва суд-ҳуқуқ соҳасида амалга оширилаётган янгиликлар борасида маърузалар қилиниб, маҳкумларнинг фикр ва мулоҳазалари ҳам тингланди.
© Шеробод тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2024