Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Иқтидорли ўқувчилар ўртасида фан олимпиадаларини ўтказиш тизимини такомиллаштириш ҳамда хорижий тилларни ўқитиш бўйича энг яхши мактабни аниқлаш тизимини жорий этиш тўғрисида” 2021 йил 9 сентябрдаги 562-сон қарори ижросини таъминлаш мақсадида бугун, 12 октябрь куни Шеробод туманидаги 56-ИДУМда 9-10-11-синфлар ўртасида она тили ва адабиёти, математика, ўзбек тили бўйича фан олимпиадаларининг туман босқичи ўтказилди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 14 январдаги ПҚ-85-сон қарорига мувофиқ, Сурхондарё вилоятида Бирлашган Араб Амирликларининг “Masdar” компанияси томонидан қуввати 457 МВт бўлган қуёш фото электр станциясини қуриш инвестиция лойиҳаси амалга оширилмоқда.
Туманнинг 2-сектор ҳудуди “Бойбулоқ” маҳалласида Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси Сурхондарё вилоят бошқармаси бошлиғи ўринбосари С.Ражабов ҳамда Бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси Шеробод тумани бўлими бошлиғи ўринбосари Ф.Акрамовлар иштирокида тарғибот тадбири бўлиб ўтди.
© Шеробод тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2024