Шеробод тумани ҳокимлиги
ДАВЛАТ ТАЪЛИМ СТАНДАРТЛАРИНИ ИШЛАБ ЧИҚИШ ТАРТИБИ ТАКОМИЛЛАШТИРИЛМОҚДА

Ҳужжат билан қуйидагиларни назарда тутувчи Давлат таълим стандартлари ва давлат таълим талабларини ишлаб чиқиш ҳамда жорий этиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди:

  • давлаттаълим стандартлари ва давлат таълим талабларининг мақсади, вазифалари ва принциплари;
  • давлаттаълим стандартлари ва давлат таълим талабларини ишлаб чикиш учун қўйиладиган талаблар ҳамда таълимнинг стандартлаштириладиган турлари;
  • давлаттаълим стандартлари ва давлат таълим талабларини, малака талаблари, намунавий (таянч) ўқув режа ва дастурлари лойиҳаларини ишлаб чиқиш, тасдиқлаш ва жорий этиш тартиби.

Давлат таълим стандартлари, давлат таълим талаблари, ўқув режа ва дастурларини ишлаб чиқишда қуйидагилар инобатга олинади:

  • тегишлитаълим босқичи якунида таълим олувчиларда шаклланиши лозим бўлган компетенсияларни давлат, жамият ва меҳнат бозори талабларини инобатга олган ҳолда белгилаш;
  • таълимтурлари узлуксизлиги ва узвийлигини таъминлаш, мақсад ва вазифаларни таълим натижадорлигига ё'налтириш;
  • таълимолувчиларда атроф муҳитни асраб-авайлаш ва муқобил энергия манбаларидан самарали фойдаланиш масъулиятини шакллантириш.

Таълим натижаларининг халқаро миқёсда тан олинишини таъминлаш мақсадида Ўзбекистон Республикасида мавжуд таълим турлари ЮНЕСКОнинг “Таълимнинг халқаро стандарт таснифлагичи” даражалари билан мувофиқлаштирилади.

2024 йил 1 августга қадар Таълим соҳасида ислоҳотларга кўмаклашиш жамғармаси маблағлари ҳисобидан қуйидагиларни назарда тутувчи «дтс.уз» - Давлат таълим стандартлари ва давлат таълим талабларининг ягона очиқ муҳокама порталини ишга тушириш режалаштирилмоқда.

Шеробод туман Адлия бўлими бош маслаҳатчиси Р.Бердиев

Изоҳ қолдириш

Рўйхатдан ўтиш
13 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
Сайт ҳақида фирингиз?

Ўзбекистон Республикаси герби    Ўзбекистон Республикаси байроғи   Ўзбекистон Республикаси мадҳияси