Шеробод тумани ҳокимлиги
БОЛА ҲУҚУҚЛАРИ ҲИМОЯСИ – ДАВЛАТ НАЗОРАТИДА

Хусусан, 2024 йил 29 февраль куни қабул қилинган “Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг “Бола ҳуқуқлари бўйича вакили (Болалар омбудсмани) тўғрисида”ги ЎРҚ-917-сонли Қонуни боланинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини таъминлаш соҳасидаги давлат сиёсатини амалга оширишда жуда ҳам муҳим сиёсий қарордир.

Мазкур қонунда қайд этилишича, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Бола ҳуқуқлари бўйича вакили (Болалар омбудсмани) мансабдор шахс бўлиб, у давлат органлари, шу жумладан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва назорат қилувчи органлар, шунингдек корхоналар, муассасалар, ташкилотлар ҳамда мансабдор шахслар томонидан бола ҳуқуқлари тўғрисидаги қонунчиликка риоя этилиши устидан парламент назоратини амалга оширади.

Бола ҳуқуқлари бўйича вакил ўз ваколатларини мустақил равишда ҳамда давлат органларига ва уларнинг мансабдор шахсларига тобе бўлмаган тарзда амалга оширади ҳамда ўз фаолияти бўйича Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг палаталарига ҳисобдордир. Бола ҳуқуқлари бўйича вакил Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси ва Сенати томонидан беш йил муддатга сайланади.

Шунингдек, мазкур Қонун билан бола ҳуқуқлари бўйича вакилнинг асосий вазифалари, ҳуқуқлари ва мажбуриятлари белгилаб қўйилди.

Жумладан, бола ҳуқуқлари бўйича вакил мансабдор шахсларга бола ҳуқуқлари тўғрисидаги қонунчиликнинг бузилишига йўл қўйилмаслиги ҳақида огоҳлантиришлар юбориш, давлат органларининг ва бошқа ташкилотларнинг раҳбарларига бола ҳуқуқлари тўғрисидаги қонунчилик бузилишлари, уларга имкон берувчи сабаблар ва шарт-шароитларни бартараф этиш ҳақида кўриб чиқилиши мажбурий бўлган тақдимномалар киритиш, ҳаракатлари ёки ҳаракатсизлиги сабабли бола ҳуқуқлари бузилганлиги аниқланган шахсларни жавобгарликка тортиш тўғрисида тегишли органларга илтимосномалар киритиш ҳуқуқига эга.

Вакил болага нисбатан қийноққа солиш ва бошқа шафқатсиз, ғайриинсоний ёки қадр-қимматни камситувчи муомала ҳамда жазо турларини қўллашнинг олдини олиш бўйича чоралар кўради.

Бола ҳуқуқлари бўйича вакил ўзининг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридаги вакилини тайинлайди. У шунингдек, ариза, таклиф ва шикоятлар шаклида келиб тушган мурожаатларни ҳам ўрганиб чиқади. Шикоятлар ЎРҚ-917-сонли Қонунда белгиланган тартибда, ариза ва таклифлар эса – “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги Қонунда белгиланган тартибда кўриб чиқилади.

Қонун расмий эълон қилинган кун яъни 2004 йил 02 март кунидан эътиборан кучга кирган.

Сурхондарё вилоят суди судьяси
З.Э.Мавлонов

Изоҳ қолдириш

Рўйхатдан ўтиш
2 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
Сайт ҳақида фирингиз?

Ўзбекистон Республикаси герби    Ўзбекистон Республикаси байроғи   Ўзбекистон Республикаси мадҳияси