Бугунги кунда аҳоли муаммоларини ўрганиб, уларга ижобий ечим топишда сектор раҳбарлари томонидан ҳудудлар кесимида ўтказилаётган сайёр қабулларнинг аҳамияти катта.
Маҳаллаларда аҳоли, шунингдек, хотин-қизларнинг муаммолари ва мурожаатлари ўрганилиб, амалий ишлар олиб борилмоқда. Хусусан, бугун, 2 февраль куни туман ҳокими ўринбосари А.Боймуродова томонидан ўрганиш давомида аниқланган мурожаатлар бўйича фуқароларга 1 та ҳасса ҳамда 2 та ногиронлик аравачаси берилди.
Бугун, 2 февраль куни 3-сектор раҳбари туман ИИБ бошлиғи Ў.Шукуров "Нуртепа" маҳалласида бўлиб, "Аёллар дафтари"нинг 4-босқичи хатлов жараёни бўйича хонадонма-хонадон юриб, аҳолининг муаммоларини ўрганди.
Ҳозирги кунда "Нуртепа" маҳалласида 535 та хонадон 3070 нафар аҳоли мавжуд бўлиб, шундан 1516 нафарини хотин-қизлар ташкил этади.
100 нафарга яқин фуқаролар иштирокида кечган сайёр қабул аввалида туман раҳбари З.Халилов юртимизда амалга оширилаётган кенг-кўламли ислоҳотлар юзасидан фикр билдирди. Шунингдек, туман раҳбари маҳалладаги “бешлик” билан суҳбатда бўлиб, улар Президентнинг ишончли вакиллари эканлигини таъкидлади. Маҳалла масъуллари республикамизда амалга оширилаётган ҳар бир ислоҳотдан фуқароларни кўчама-кўча юриб хабардор этиб боришлари, аҳолининг ҳуқуқий билими ва маданиятини ошириш юзасидан вазифа ва топшириқлар юклатилди. Шунингдек, қабулда Ўзбекистон Республикаси Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги вакили З.Хамроходжаева, Ўзбекистон Республикаси Президентининг Шеробод туманидаги Халқ қабулхонаси мудири А.Жўраев ҳамда туман маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғининг нуронийлар масалалари бўйича маслаҳатчиси А.Чориевлар ҳам қатнашиб, соҳада олиб борилаётган илғор ўзгаришлар борасида сўз юритишди. Шундан сўнг фуқароларнинг муаммо ва таклифлари тингланди. Кичик тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш, табиий газ таъминотини тиклаш, янги сим ёғочлар ўрнатиш, кўчаларни таъмирлаш, ижтимоий соҳа объектларининг ҳолатини яхшилаш ва бошқа турли соҳаларда келиб тушган мурожаатларнинг барчаси туман раҳбарининг назаридан четда қолмади. Ҳар бир масала юзасидан масъулларга вазифа ва топшириқлар белгиланди. Ҳудудларда ўрганиш ишлари олиб борилиб, ҳар бир мурожаат тегишли тартибда ҳал этилиши кўзда тутилди.
© Шеробод тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2024