У.Қосимов тадбир давомида ушбу фуқароларни янги иш билан қутлаб, келгусида уларга омад тилади.
Шундан сўнг вилоят раҳбари манзилда ташкил этилган ҳунармандчилик кўргазмаси билан танишди. Дастлаб ЯТТ Шоҳида Ҳасанованинг фаолияти вилоят раҳбари эътиборида бўлди. Ҳунарманднинг шогирдлари ва ишлаб чиқариш сифати билан яқиндан танишар экан, У.Қосимов келгусида ушбу фаолиятни янада кенгайтириш юзасидан таклиф ва тавсиялар бериб ўтди.
Шунингдек, кўргазмада намойиш этилган 22 хилдаги тикувчилик маҳсулотлари ишлаб чиқаришга ихтисослашган “Шеробод стар текстиль” МЧЖ, 50 турдаги трикотаж маҳсулотлари ишлаб чиқарадиган “Туркистон Дизайн” МЧЖ томонидан тайёрланган маҳсулотлар ҳамда тумандаги Касб-ҳунарга ўқитиш маркази, 2-сонли касб-ҳунар мактаби, Агросаноат техникуми, педагогика коллежи томонидан тайёрланган кўргазмалар билан ҳам вилоят раҳбари яқиндан танишди. Шу билан бирга вилоят раҳбари сумкалар ишлаб чиқариш билан шуғулланаётган тадбиркор Жасур Хуррамовнинг ишлари билан ҳам қизиқди. Қолаверса, ЯТТ Гулмира Раҳмонова томонидан тайёрланган қўғирчоқлар ҳам вилоят ҳокимининг эътиборини тортди ва ўйинчоқлар савдосини ривожлантириш юзасидан ҳунармандга кўмак кўрсатиш бўйича масъулларга топшириқ берди.
Тадбир доирасида мазкур спорт мажмуасида 9-февраль – Алишер Навоий таваллуд топган кун муносабати билан спорт мусобақалари ҳам ташкил этилди. Вилоят раҳбари мусобақа жараёнларини кузатиб, ғолиб ҳамда совриндорларга қимматбаҳо совғалар топширди.
Шундан сўнг вилоят ҳокими туманда “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида амалга оширилаётган ишлар билан ҳам танишиб, кўчат экиш ишларига ўз ҳиссасини қўшди.
Сўнгра вилоят ҳокимнинг ташрифи туманнинг "Чўмишли" маҳалласи ҳудудидаги Имом Абу Исо Муҳаммад ат-Термизий ёдгорлик мажмуасида давом этди. Манзилда дастлаб жонлиқ сўйилиб, Қуръон тиловат қилинди. Шундан сўнг вилоят раҳбари ва қатор масъуллар буюк аждодимизнинг қабрини зиёрат қилишди.
Шундан сўнг вилоят раҳбари туманнинг 3-сектори ҳудуди Нуртепа маҳалласидаги 20 гектар ер майдонини деҳқон хўжалиги ташкил этиш учун аукцион орқали 30 йил муддатга ижарага олган 103 нафар фуқаролар билан учрашиб, уларга зарур таклиф ҳамда тавсияларни бериб ўтди.
Навбатдаги манзил туманнинг 3-сектори ҳудудидаги "Қуллуқшо" маҳалласи Мустақиллик кўчасида яшовчи Қаҳрамон Алладўстовнинг хонадони бўлди. "Бир маҳалла-бир маҳсулот" тамойили асосида фуқаронинг хонадонида йўлга қўйилган қорамолчилик фаолияти вилоят раҳбарининг эътибори марказида бўлди. 100 бошга яқин қорамол парвариши билан шуғулланаётган Қаҳрамон Алладўстов вилоят раҳбаридан кредит ва ер билан боғлиқ масалаларда кўмак сўради. Вилоят ҳокими эса тадбиркорнинг ташаббусини қўллаб-қувватлаб унинг мурожаатини ижобий ҳал этиш бўйича масъулларга топшириқлар юклади.
© Шеробод тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2024