Учрашувда Ўзбекистон Республикаси Ташқи меҳнат миграцияси Сурхондарё вилояти филиали раҳбари Х.Эрдонов ва Татаристон Республикаси ПАО "Татнефть" корхонаси вакили И.Хайдаровлар иштирок этишди. Хорижда ишлаш истагида бўлган фуқароларни нефт, газ, нефтни қайта ишлаш, нефт-кимё саноати учун ускуналар ишлаб чиқариш ва етказиб бериш соҳасида ПАО "Татнефть" корхонаси ишга таклиф қилди.
Бундан ташқари Россия Федерацияси "СДС-Строй" қурилиш фермаси ўртасидаги ҳамкорлик келишувига мувофиқ, фуқаролар қурилиш соҳасига ишга таклиф этилиб, "СДС-Строй" компанияси вакиллари томонидан ЗООМ оркали фуқароларнинг саволларига жавоб берилди. Учрашувда 100 га яқин хориж давлатларида ишлаш истагида бўлган фуқаролар қатнашишди.
© Шеробод тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2024