Бугун 6 февраль куни Шеробод туман Aҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази биносида Халқ депутатлари Шеробод туман Кенгаши котибияти ташаббуси билан туман Кенгашининг тегишли доимий комиссиясининг навбатдаги сайёр мажлиси ўтказилди.
Бугун 6 февраль куни туман ҳокимлиги мажлислар залида Сурхондарё вилояти ҳокими У.Қосимов, Сурхондарё вилояти Давлат солиқ бошқармаси бошлиғи Э.Нарманов ҳамда туман ҳокими З.Халилов иштирокида қишлоқ хўжалигига бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди. Унда вилоят ҳокими ўринбосари, туман сектор раҳбарлари, туман ҳокими ўринбосарлари, қишлоқ хўжалиги соҳаси вакиллари, пахта ва ғаллачилик кластер раҳбарлари, фермер хўжаликлари ва бошқа алоқадор шахслар иштирок этишди.
Бугун, 4-февраль куни Ўзбекистон Республикасининг “Халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгаши депутатининг мақоми тўғрисида”ги Қонуннинг 7-моддасига мувофиқ халқ депутатлари Шеробод тумани Кенгаши депутати Т.Рашидов туманнинг “Ғўрин-Гиламбоб” маҳалла фуқаролар йиғини сайловчилари билан навбатдаги учрашувини ўтказди.
Ташкил этилган ўқув амалий семинарда туман МТБ мудири, МТБ масъул ходимлари, тумандаги барча давлат мактабгача таълим ташкилоти директорлари, ташкилот методистлари ҳамда тарбиячи ва бошқа педагог ходимлар иштирок этди.
© Шеробод тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2024