Шеробод тумани ҳокимлиги
Қишлоқ хўжалиги ходимлари ва уларнинг оила аъзолари бепул соғломлаштирилмоқда

Ҳадемай қизғин экин-текин мавсуми бошланади. Ҳозир эса иқтисодиётимиз таянчи бўлган миришкор-у соҳибкорлар бироз тин оладиган давр. Шуни ҳисобга олиб, Соғлиқни сақлаш вазирлиги янги ташаббус билан чиқди. Унга кўра, жорий йил 1 февралдан 1 мартгача юртимизда “Қишлоқ хўжалиги ходимлари саломатлиги ойлиги” акцияси ўтказилмоқда.Ушбу акция доирасида бугун, 4 февраль куни Шеробод туманида 85-сон оилавий поликлиникада қишлоқ хўжалиги ходимлари учун бепул тиббий кўрик ўтказилди.

719933
0

4-сектор раҳбари сайёр қабул ўтказди

Бугун, 4 февраль куни 4-сектор раҳбари, туман Давлат солиқ инспекцияси бошлиғи Ш.Жумаев, Ўзбекистон Республикаси Президентининг Шеробод туманидаги Халқ қабулхонаси мудири А.Жўраевлар иштирокида туманнинг энг олис ва чекка ҳудуди “Пошхурт” маҳалласида сайёр қабул бўлиб ўтди.

719933
0

8-сонли болалар мусиқа ва санъат мактаби фаолияти билан танишилди

Вилоятимизда мавжуд барча мусиқа ва санъат мактабларининг вакиллари бугун Шеробод туманидаги 8-сонли болалар мусиқа ва санъат мактабида жам бўлишди. Мақсад – манзилдаги шароитлар ва эришилаётган ютуқлар билан танишиш.

719933
0

Фуқароларнинг ҳаётий муаммо ва эҳтиёжларини ҳал этиш, секторлар доирасида ишларни ташкил этиш сифатини ошириш, аҳоли билан очиқ, тўғридан-тўғри мулоқотни кучайтириш ҳамда секторлар фаолиятини янада такомиллаштириш - асосий мақсад

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 8 январдаги “Ҳудудларни комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича секторлар фаолиятини янада такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-4102-сонли Қарори (https://lex.uz/docs/4145890) ижросини таъминлаш мақсадида бугун, 3 февраль куни туман ҳокимлиги мажлислар залида Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси бош инспектори Ф.Азизов, Сурхондарё вилояти Халқ қабулхонаси мудири А.Эшмуродов ҳамда Шеробод тумани ҳокими З.Халиловлар иштирокида семинар ўтказилди.

 

Семинарда сектор раҳбарлари, ҳоким ўринбосарлари, тумандаги барча ташкилот ва корхона раҳбарлари, 48 маҳаллаларда фаолият олиб бораётган маҳалла раислари, ҳоким ёрдамчилари, хотин-қизлар фаоллари, ёшлар етакчилари ҳамда бошқа алоқадор шахслар иштирок этишди.

721047
0

Умумтаълим мактабларидаги вазият муҳокама этилди

Сурхондарё вилояти ҳокими ўринбосари И.Сапаров ҳамда туман ҳокими З.Халилов бошчилигида ўтказилган йиғилишда туманда мавжуд барча умумтаълим мактабларининг директорлари қатнашишди. Танқидий-таҳлилий рухда ўтган йиғилиш давомида мактаб раҳбарларининг хато ва камчиликлари эътироф этилди, мактаблардаги аҳвол танқид қилинди. 

721050
0
Рўйхатдан ўтиш
21 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
Сайт ҳақида фирингиз?

Ўзбекистон Республикаси герби    Ўзбекистон Республикаси байроғи   Ўзбекистон Республикаси мадҳияси