Шеробод туманидаги 9-умумтаълим мактабида бугунги кунда 746 нафар ўқувчи ёшлар 86 нафар педагоглардан таълим-тарбия олиб келишмоқда.
Мактабда ободонлаштириш ишлари ўз вақтида амалга оширилаётган бўлиб, ўқувчи ёшларнинг бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш ҳамда уларни касб-ҳунарга йўналтириш мақсадида турли тўгараклар фаолияти ҳам йўлга қўйилган.
Табиат ресурслари вазирлиги БМТ Тараққиёт Дастурининг Ўзбекистондаги доимий ваколатхонаси билан ҳамкорликда “Яшил макон умуммиллий дастурини қўллаб қувватлаш мақсадида инновацион молиявий ечимлар ва бош режани ишлаб чиқиш” лойиҳаси доирасида халқаро экспертлар Шеробод туманига шариф буюришди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 30 декабрдаги “Республикада кўкаламзорлаштириш ишларини жадаллаштириш, дарахтлар муҳофазасини янада самарали ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги
ПФ-46-сонли Фармони ижросини таъминлаш мақсадида юртимизда “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси жорий этилди. Ушбу лойиҳа асосида республикамизнинг барча ҳудудларида бўлгани каби туманимизда ҳам қатор саъй-ҳаракатлар амалга ошириб келинмоқда. Шеробод туман мактабгача таълим бўлими ҳам ушбу лойиҳада фаол қатнашмоқда.
Бугун, 7 февраль куни тумандаги Ахборот-кутубхона марказида туман маънавият ва маърифат бўлинмаси раҳбари У.Норов, Шеробод жомеъ масжиди имом хатиби Д.Шукуров, Ахборот-кутубхона маркази раҳбари М.Улуғбердиева ҳамда бошқа масъуллар иштирокида мактабгача таълим бўлими ҳамда ахборот-кутубхона маркази ходимлари учун давра суҳбати ўтказилди.
© Шеробод тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2024