Шеробод туманидаги Ёшлар маркази биносида спортнинг Шахмат тури бўйича 7 ёшдан 30 ёшгача бўлган иштирокчилар орасида "Вилоят ҳокими кубоги" учун мусобақанинг Шеробод туман босқичи бўлиб ўтди. Мусобақани Шеробод тумани ҳокими З.Халилов ва сектор раҳбарлари ҳам кузатиб боришди.
Жами 1800 нафардан ортиқ ёшлар иштирок этган баҳслар кескин ва муросасиз кечди. Сўнгги вақтларда ёшлар орасида юқори қизиқишга сабаб бўлаётган Шахмат спорт тури тобора оммалашиб бораётганини бугунги баҳсларга ёшларнинг муносабатидан ҳам билиш мумкин эди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 25 январдаги “Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Абдуғаниевич Каримовнинг хотирасини абадийлаштириш тўғрисида”ги ПҚ-2744-сонли Қарорига асосан, юртимизда ҳар йили Биринчи Президентимизнинг таваллуд топган куни кенг нишонлаб келинади.
Ўзбекистон Республикасининг “Халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгаши депутатининг мақоми тўғрисида”ги Қонуннинг 7-моддасига мувофиқ халқ депутатлари Шеробод тумани Кенгаши депутати М.Жўрайев туманнинг “Қишлоқбозор” маҳалла фуқаролар йиғини сайловчилари билан навбатдаги учрашувини ўтказди.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 19 январдаги “Ички ишлар органларининг хотин-қизлар масалалари бўйича бўлинмалари ҳузуридаги “Тўмарис издошлари” жамоавий гуруҳлари фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 21-сонли Қарорига асосан ҳамда жиноят ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш мақсадида туман Ички ишлар бўлими жамоат хавфсизлиги хизмати хотин-қизлар масалалари бўйича катта инспектори, лейтенант С.Худойқулова томонидан ўқувчи қизлар билан давра суҳбати ўтказилди.
© Шеробод тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2024