Бугун, 17 ноябрь куни туман Маданият уйи биносида туман ҳокимлиги, Республика маънавият ва маърифат маркази туман бўлинмаси, туман Халқ таълими бўлими, 8-сонли Болалар мусиқа ва санъат мактаби, туман маданият бўлими, "Маҳалла" ҲЖФ туман бўлинмаси ва 49509-сонли ҳарбий қисм ҳамкорлигида Ўзбекистон Республикаси давлат байроғи қабул қилинганлигининг 30 йиллиги муносабати билан "Муқаддасдир Ватан байроғи" шиори остида маънавий-маърифий тадбири ўтказилди.
"Маҳалла" хайрия жамоат фонди Сурхондарё вилоят бўлими ташаббуси билан "Меҳр улашиш" лойиҳаси доирасида Шеробод туманининг “Ёшлик”, “Буюк ипак йўли”, “Дехқон ариқ” маҳаллаларида яшовчи ижтимоий ҳимояга муҳтож оилалар ҳолидан хабар олиниб, уларга 8 турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари етказиб берилди.
Бугун 30 октабр куни туманнинг 2-сектор ҳудуди “Чўмишли” маҳалласида жойлашган 14-сонли умумтаълим мактабига қўшимча 360 ўринга мўлжалланган янгидан бунёд етилган бинонинг очилиш маросими бўлиб ўтди.
Давлатимиз раҳбари томонидан жорий йилнинг 16 март куни “Аҳолини рўйхатга олиш тўғрисида”ги Ўзбекистон РеспубликасинингҚонуни имзоланди. Мазкур Қонун, аҳолини рўйхатга олиш соҳасидаги муносабатларни ҳар томонлама тартибга солувчи илк бор қабул қилинган ҳуқуқий ҳужжат сифатида Ўзбекистон тарихидан ўрин олди. Чунки шу вақтгача бу соҳада қонунчилигимизда ҳеч қандай ҳужжат йўқ еди.
© Шеробод тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2024