Шеробод тумани ҳокимлиги
Асосий мақсад — жиноятчиликнинг олдини олиш

Унда туман Ички ишлар бўлими барча шахсий таркиби, миллий гвардия ва тегишли масъуллар қатнашдилар. Йиғилишда туман ҳудудида 2021 йилнинг ўтган 12 ой давомида содир этилган жиноятлар танқидий таҳлил қилиниб, келгусида бу каби жиноятларни содир этилишини олдини олиш, жамоат жойларида ва маҳаллаларда тарғибот ишларини олиб бориш ҳамда фуқаробай ишлаш тизимини амалга ошириб, фуқароларнинг муаммоларини аниқлаш ва уларга амалий ёрдам кўрсатиш ва бошқа бир қанча чора-тадбирларни амалга ошириш бўйича йўл харита ишлаб чиқишлик айтиб ўтилди. Камчиликларга йўл қўйган масъулларга нисбатан қатъий огоҳлантириш берилди. Давлатимиз раҳбарининг 2021 йил 2 апрелдаги ПҚ-5050-сонли қарорига мувофиқ "Ватанга ва Халққа садоқат билан хизмат қилиш-олий бурчимиз" концептуал ғояси асосида хизматни олиб бориши лозимлиги таъкидлаб ўтилди.

Изоҳ қолдириш

Рўйхатдан ўтиш
59 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
Сайт ҳақида фирингиз?

Ўзбекистон Республикаси герби    Ўзбекистон Республикаси байроғи   Ўзбекистон Республикаси мадҳияси