Шеробод туманида ҳам 67 та сайлов участкалари ташкил этилган бўлиб, 14 октябрдан сайлов куни ўз яшаш жойида бўлмайдиган фуқаролар учун муддатидан олдин овоз бериш жараёнлари бошланди
Аҳолини рўйхатга олишни ўтказишга кўмаклашиш бўйича Президент фармони билан тасдиқланган, таркиб бир қатор вазирлик ва идоралардан иборат Республика комиссияси ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари ҳузуридаги ҳудудий комиссиялар иш олиб боради.
Ўзбекистон Республикаси “Аҳолини рўйхатга олиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 5 февралдаги “Ўзбекистон Республикасида 2022 йилда аҳолини рўйхатга олишни ўтказиш консепсиясини тасдиқлаш тўғрисида”ги ПФ-5655-сонли Фармони ижросини таъминлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “2023 йилда аҳолини рўйхатга олишга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 710-сон қарори қабул қилинди.
Субсидия – даромади юқори бўлмаган шахсларга ипотека кредити асосида уй-жой сотиб олинадиган ёки якка тартибдаги уй-жойларни қуриш ва реконструксия қилишлари учун бошланғич бадал ҳамда кредит фоиз тўловларининг бир қисмини қоплаб бериш мақсадида давлат буджетидан ажратиладиган маблағ.
Жорий йилда Шеробод туманида аҳолини тоза ичимлик сув билан таъминлаш мақсадида бир қатор ижобий ишлар қилинди. Хусусан, давлат дастури асосида сув иншоотларини таъмирлаш, янгиларини ўрнатиш ҳамда аҳоли хонадонларига тоза ичимлик сув тортиб бориш режалаштирилди.
© Шеробод тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2024