Учрашувда ушбу ҳудудга тайинланган ҳоким ёрдамчилари, ёшлар ишлари агентлиги, сектор масъуллари, профилактика инспектори, маҳалла фуқаролар йиғини ходимлари, тегишли масъуллар ҳамда фуқаролар ва ёшлар қатнашдилар. Аҳоли ва ёшларни қийнаб келаётган муаммолар, таклиф ва ташаббуслари атрофлича тингланди. Бўлиб ўтган юзма-юз мулоқотда аҳоли ва ёшлар томонидан 44 та мурожаат қабул қилиниб, ижроси назоратга олинди ҳамда ҳуқуқий тушунтиришлар бериб ўтилди.
© Шеробод тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2024