Давлатимиз раҳбари томонидан жорий йилнинг 16 март куни “Аҳолини рўйхатга олиш тўғрисида”ги Ўзбекистон РеспубликасинингҚонуни имзоланди. Мазкур Қонун, аҳолини рўйхатга олиш соҳасидаги муносабатларни ҳар томонлама тартибга солувчи илк бор қабул қилинган ҳуқуқий ҳужжат сифатида Ўзбекистон тарихидан ўрин олди. Чунки шу вақтгача бу соҳада қонунчилигимизда ҳеч қандай ҳужжат йўқ еди.
Аҳолини рўйхатга олиш шунчаки статистика емас, балки бу мамлакат аҳолисининг маълум бир вақтдаги фотосуратини кўриш имкониятини берадиган йирик миқёсдаги тадбир ҳисобланади. Рўйхатга олиш маълумотлари аҳолининг сони, таркиби ва тақсимланиши тўғрисида тўлиқ тасаввурни уйғотади. Бундан ташқари, миллий ривожланиш стратегияларини ишлаб чиқишда фойдаланиладиган демографик ўзгаришларнинг тенденсияларини ўрганишга имконият яратади.
© Шеробод тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2024