Унда ҳоким ёрдамчиси, тегишли масъуллар, ёшлар ишлари агентлиги, сектор котиби, маҳалла фуқаролар йиғини ходимлари ҳамда фуқаролар ва ёшлар қатнашдилар. Дастлаб туман раҳбари 2022 йилда “Гулчинор” маҳалласи “Обод қишлоқ” ва “Обод маҳалла” давлат дастурига киритилганлиги ҳамда ушбу дастур доирасида амалга оширилиши лозим бўлган ичимлик суви, ички йўллар, электр тармоқлари ва бошқа инфратузилма объектлари ҳақида маълумот бериб ўтди. Учрашувда аҳоли ва ёшларни қийнаб келаётган муаммолар, таклиф ва ташаббуслари атрофлича тингланди. Бўлиб ўтган юзма-юз мулоқотда аҳоли ва ёшлар томонидан 65 та мурожаат қабул қилиниб, ўрганиш талаб қиладиган мурожаатлар юзасидан муддат белгиланиб, ижроси назоратга олинди ҳамда ҳуқуқий тушунтиришлар бериб ўтилди.
© Шеробод тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2024