Шеробод тумани ҳокимлиги
Зарабоғ қишлоғидаги 1000 ёшли чинор

Шеробод тумани Зарабоғ қишлоғида ўртаси кавак кекса чинор бор.  Ушбу чинорнинг баландлиги 80 метрдан зиёдни ташкил этади. Диаметри эса 16 метр. Маҳаллий аҳолининг сўзларига кўра, чинор 1000 ёшдан ошган.

Маълумотларга кўра, чинорнинг ёши 1000 га яқинлашган сари устидаги бутоқлари аста-секин қуриб тушар экан, - дейди қишлоқ фаоли Ҳосиятжон Жўраев.  – Қишлоғимиз чинорининг ҳам  бутоқлари кун сайин тўкилаётгани, унинг 1000 ёшни қаршилаганидан дарак беради. 

Ушбу чинор ўз бағрига бир қанча кишини сиғдира олиши билан эътиборли. Дастлаб кутубхона вазифасини ўтаган дарахт кавагидан кейинчалик болалар уйи сифатида ҳам фойдаланилган. Чинорнинг шохлари бир неча йиллар илгари баҳайбат кўринишда бўлган. Дарахт қаригани сари, унинг шохлари ҳам афсуски, қуриб бормоқда. 

Зарабоғ қишлоғи чинори давлат муҳофазасига олинган бўлиб, унинг шохларини кесиш таъқиқланган.

Изоҳ қолдириш

Рўйхатдан ўтиш
15 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
Сайт ҳақида фирингиз?

Ўзбекистон Республикаси герби    Ўзбекистон Республикаси байроғи   Ўзбекистон Республикаси мадҳияси