Шеробод тумани ҳокимлиги
СОҒЛОМ ҲАЁТ УЧУН ЎН МИНГ ҚАДАМ

Бугун, 4 июнь куни эрта тонгда туманимиздаги барча ташкилот ва корхона ходимлари иштирокида “Соғлом ҳаёт учун ўн минг қадам” шиори остида пиёда юриш марафони ташкил этилди. Марафон иштирокчилари туманимиз кўчалари бўйлаб пиёда йўлга чиқишди.

912429
0

“МАҲАЛЛАБАЙ ИШЛАШ” ТИЗИМИ БЎЙИЧА СЕМИНАР ТАШКИЛ ЭТИЛДИ

Хабар қилиб бораётганимиздек, бугун, 4 июнь куни туманимиздаги “Меҳробод” маҳалласи ҳоким ёрдамчиси Қ.Жовлиев ҳамда 2-сектор ҳудудида жойлашган МФЙ ҳоким ёрдамчилари фаолияти юзасидан “Маҳаллабай ишлаш” тизими бўйича кўргазмали семинар ташкил этилди. Семинарда ҳоким ёрдамчилари фаолиятини ташкил этиш бўйича Республика вакили А.Қодиров,туман ҳокимининг биринчи ўринбосари У.Панжиев, Шеробод тумани прокурори, 2-сектор раҳбари Б.Юнусов, туман Давлат солиқ инспекцияси бошлиғи, 4-сектор раҳбари Ш.Жумаев, туман Маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш маркази раҳбари К.Ҳазратқуловлар иштирок этишди.

911359
0

ШЕРОБОД ТУМАНИ ҲОКИМИ "ҚЎРҒОН" МАҲАЛЛАСИ ЁШЛАРИ БИЛАН УЧРАШДИ

Бугун, 4 июнь куни туманимиз ҳокими З.Давлатов тумандаги маданият марказида "Қўрғон" маҳалласи ёшлари билан учрашиб, уларнинг муаммо ва таклифларига қулоқ тутди. Учрашувда асосан, ёшлар томонидан кредит олиш, ишга жойлашиш, уй-жой билан боғлиқ мурожаатлар билдирилди. Туман раҳбари ушбу мурожаатлар юзасидан фуқароларга тушунтириш бериб, ечими мавжуд муаммоларни ҳал этди. Маълум вақт ва маблағ талаб этадиган мурожаатлар юзасидан эса масъулларга тегишли топшириқлар юкланди.

911360
0

“ХАЙР, БОҒЧА” ТАДБИРИ ЎТКАЗИЛДИ

Куни кеча туманимизнинг “Шеробод” маҳалласи ҳудудида жойлашган 19-сонли давлат мактабгача таълим ташкилотининг 34 нафар тайёрлов гуруҳи тарбияланувчилари боғчани якунлаб, бу йил мактабга қадам қўйишлари муносабати билан хайрлашув тадбири ўтказилди. Унда болажонлар томонидан тайёрланган бадиий қисм йиғилганлар эътиборига ҳавола этилди.

912755
0

ҲУҚУҚБУЗАРЛИК ВА ЖИНОЯТЧИЛИКНИНГ ОЛДИНИ ОЛИШ ЙЎЛИДА

Бугун, 3 июнь куни туманимиздаги Кишлокбозор МФЙда Жиноят ишлари буйича Шеробод туман суди раиси О.Тоғаев, туман ИИБ бошлиғи ўринбосари А.Тўраев ва туман ИИБ ХПБ ТП профилактика инспектори, капитан А.Сафаровлар иштирокида ҳуқуқузарлик ва жиноятчиликнинг олдини олиш, унга қарши курашиш бўйича йигилиш, сайёр суд ва жиноят мухокамаси ўтказилди.

912768
0
Рўйхатдан ўтиш
21 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
Сайт ҳақида фирингиз?

Ўзбекистон Республикаси герби    Ўзбекистон Республикаси байроғи   Ўзбекистон Республикаси мадҳияси