Шеробод тумани ҳокимлиги
ТУМАН ҲОКИМИНИНГ НАВБАТДАГИ ФУҚАРОЛАР БИЛАН ҚАБУЛИ БЎЛИБ ЎТДИ

Бугун, туман ҳокими З.Давлатов туман ҳокимлигида навбатдаги қабулини ўтказди. Қабулда тумандаги корхона ва ташкилотлар раҳбарлари, тегишли масъуллар ҳамда маҳалла фуқаролар йиғини раислари иштирок этишди. Ушбу бўлиб ўтган қабулда фуқаролар томонидан турли соҳаларда мурожаатлар келиб тушди.

891462
0

ШЕРОБОДДА ХОТИН-ҚИЗЛАРГА СЕРТИФИКАТЛАР ТОПШИРИЛДИ

Бугун туманимиздаги "Каттабоғ", "Қорабоғ", "Буюк ипак йўли" ҳамда "Пошхурт" маҳаллаларида уй ҳамширалиги ўқув курсига ўқиган хотин-қизларга сертификат бериш жараёни ўтказилди.

891464
0

ШЕРОБОДДА МАЪНАВИЯТ МАСКАНИ ФОЙДАЛАНИШГА ТОПШИРИЛДИ

Маънавият – миллат кўзгуси. Ҳақиқатдан ҳам мамлакатнинг дунё айвонидаги ўрни унинг маънавияти, маданияти ва анъаналари билан ўлчанади. Ўзбек халқи эса азалдан маънавият тушунчасини улуғлаб келган. Бугун туманимизда маънавият масканининг фойдаланишга топширилгани ҳам бунинг ёрқин ифодаси демак. Масканнинг тантанали очилиш маросимида Республика маънавият ва маърифат маркази Сурхондарё вилояти бўлими раҳбари Н.Раҳматуллаева, Шеробод тумани ҳокими ўринбосари М.Чориев, туман маънавият ва маърифат бўлинмаси раҳбари У.Норев ва бошқалар иштирок этишди.

891464
0

НАВБАТДАГИ “СИЁСИЙ-МАЪРИФАТ СОАТИ” БЎЛИБ ЎТДИ

Ушбу ўқув соати Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги томонидан ташкил этилган бўлиб, унда туман ҳокими ўринбосарлари ҳамда аппарат ходимлари шунингдек бўлим ва бошқа тегишли масъуллар қатнашдилар.

891464
0

ШЕРОБОДДА ЁШЛАР ФЕСТИВАЛИ БОШЛАНДИ

“Янги Ўзбекистон ёшлари, бирлашайлик” шиори остидаги ёшлар фестивали туманимизда веломарафондан бошланди. Туман ҳокимлиги, туман ИИБ, Ёшлар ишлари агентлиги туман бўлими ҳамда Оила ва хотин-қизларни қўллаб қувватлаш бўлими ҳамкорлигида ташкил этилган веломарафонда туманимизнинг ёшлари билан биргаликда, фаол хотин-қизлари ҳам иштирок этишди.

891504
0
Рўйхатдан ўтиш
7 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
Сайт ҳақида фирингиз?

Ўзбекистон Республикаси герби    Ўзбекистон Республикаси байроғи   Ўзбекистон Республикаси мадҳияси