Зараутсой қоятош суратлари - Ўзбекистон ҳудудидаги энг қадимги қоятош расмлари. Ҳисор тизмасининг жануби-ғарбида жойлашган. Кўҳитанг тоғининг шарқий ён бағридаги Заравутсой дарасидаги унгир ва камар тошларига ишланган ибтидоий санъатнинг нодир намуналари. 1940-45 йилда археолог Г. Парфёнов томонидан ўрганилган. 200 дан ортиқ расмлар мезолит, неолит ва кейинги даврларга мансуб. Расмлар чизма тарзида контур ва соя услубида қизил ангоб (охра) билан чизилган. Заравутсойда одамларнинг итлар ёрдамида ёввойи буқаларни ов қилиш манзараси тасвирланган. Заравутсой қоятош суратлари ибтидоий санъатнинг ноёб ёдгорлиги сифатида ёдгорликларни муҳофаза қилиш “Қизил китоб”ига киритилган.
© Шеробод тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2024