Шеробод тумани ҳокимлиги
СЕКТОР РАҲБАРЛАРИ ҲУДУДЛАРДА ЁШЛАР ВА АҲОЛИ ВАКИЛЛАРИ БИЛАН САЙЁР ҚАБУЛ ҲАМДА УЧРАШУВЛАР ЎТКАЗМОҚДА

Бугун, 1 март куни туман ҳокими З.Давлатов ва сектор раҳбарлари иштирокида туманнинг 1-сектор ҳудуди Шеробод Абу Али ибн Сино номидаги жамоат саломатлиги техникумида Дўстлик ва Ғамбур маҳалласи ҳамда 4-сектор ҳудуди 2-сонли касб-ҳунар мактабида Гулистон маҳалласи аҳолиси ва ёшлари билан учрашув ва сайёр қабул ўтказишди.

455066
0

Ўзбек халқининг севимли шоираси, таниқли жамоат арбоби, Ўзбекистон халқ шоири Зулфияхоним таваллудининг 107 йиллигига бағишланган тадбир бўлиб ўтди

Жорий йилнинг 28 февраль куни Шеробод Абу Али ибн Сино номидаги жамоат саломатлиги техникумида "Зулфияхоним издошлари" тадбири ўтказилди.

455070
0

СПОРТ МУСОБАҚАЛАРИ ДАВОМ ЭТМОҚДА

Жорий йилнинг 26 февраль куни 2-сектор ҳудуди “Мажнунтол” маҳалласида жойлашган сунъий қопламали ўйингоҳда “Галагузар”, “Тароқли”, “Балхигузар” ҳамда “Мажнунтол” маҳаллаларининг уюшмаган ёшлари ҳамда 27, 28 ва 68-сонли умумтаълим мактаби ўқувчилари ўртаси спортнинг футбол тури бўйича беллашишди.

455380
0

Мактабгача таълим соҳасида семинар бўлиб ўтди

Бугун, 26 февраль куни 4-сектор ҳудуди "Зарабоғ" маҳалласида жойлашган 76-сонли оилавий нодавлат мактабгача таълим ташкилотида "Оилавий нодавлат мактабгача таълим ташкилотларида таълим-тарбия жараёнини ташкил этиш" мавзусида вилоят семинари ташкил этилди. Семинар жараёнида турли хил кўргазмалар ва очиқ машғулотлар ўтказилди. Ташкил этилган семинарда иштирокчилар ўзаро манфаатли тажриба алмашишди.

455380
0

Ёшлар ўртасида спортнинг камондан ўқ отиш тури бўйича мусобақа бўлиб ўтди

Бугун, 25-февраль куни 33-сонли умумтаълим мактабида Ёшлар ишлари агентлиги туман бўлими, туман Миллий гвардия қўриқлаш бўлими, туман Халқ таълими бўлими билан ҳамкорликда 12 ва 33-сонли умумтаълим мактабининг юқори синф ўқувчилари ҳамда "Учёғоч" ва "Пошхурт" маҳалласи уюшмаган ёшлар ўртасида спортнинг камондан ўқ отиш тури бўйича мусобақа ўтказилди.

455380
0
Рўйхатдан ўтиш
1 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
Сайт ҳақида фирингиз?

Ўзбекистон Республикаси герби    Ўзбекистон Республикаси байроғи   Ўзбекистон Республикаси мадҳияси