Шеробод тумани ҳокимлиги
Халқ депутатлари Шеробод тумани Кенгашининг навбатдаги сессияси ўтказилди

Сессияда халқ депутатлари Шеробод тумани Кенгаши депутатлари, сектор раҳбарлари, кун тартибидаги масалаларга алоқадор бўлим ва ташкилот раҳбарлари қатнашдилар. Сессия кун тартибидаги барча масалалар муҳокама этилиб, туман Кенгашининг тегишли қарорлари қабул қилинди.

466318
0

Шерободда ҳоким ёрдамчиларига компьютер жамланмалари топширилди

Шерободда ҳоким ёрдамчиларига компьютер жамланмалари топширилди

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил
3 декабрдаги “Маҳаллада тадбиркорликни ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича ҳоким ёрдамчилари фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-29-сонли фармонига мувофиқ, 2022 йил январь ойидан бошлаб маҳаллада тадбиркорликни ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича туман ҳокимининг ёрдамчилари ўз фаолиятларини бошлаган эди.

466319
0

Э Ъ Л О Н !

Ҳурматли фуқаролар диққатига!

Шеробод туманида деҳқон хўжалиги ташкил этиш учун мева-сабзавотчиликка 10 сотихдан 1 гектар ер майдонига эга бўлиш учун очиқ электрон ариза бериш йўли билан танловда иштирок этишингиз мумкин.

467717
0

Шерободда 4 нафар ногиронлиги бўлган шахсларга электрон ногиронлик аравачаси топширилди

Жорий йилнинг 31 январь куни вилоят тиббий ижтимоий хизматларни ривожлантириш бошқармаси бошлиғи Х.Мамаражабов, туман ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари М.Чориев ва бошқа масъуллар иштирокида

467364
0

Бугун, 30 январь куни Халқ депутатлари Сурхондарё вилоят Кенгашининг тегишли қарорига асосан Халқ депутатлари вилоят Кенгашининг Шеробод туманидаги 6-Сеплон сайлов округидан бўшаб қолган ўринга янги депутатлик сайловлари бўлиб ўтмоқда.

Сайловларни ташкил этиш жараёни Ўзбекистон Республикаси Сайлов кодекси ва Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг 2020 йил 26 августдаги "COVID-19 пандемияси даврида бўшаб қолган ўринларга депутатлар сайловларини ўтказиш тартиби тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш ҳақида"ги 1033-сонли қарори талабларига асосан амалга оширилмоқда.

467361
0
Рўйхатдан ўтиш
1 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
Сайт ҳақида фирингиз?

Ўзбекистон Республикаси герби    Ўзбекистон Республикаси байроғи   Ўзбекистон Республикаси мадҳияси