Ушбу ўқув Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги томонидан ташкил этилган бўлиб, унда вазирлик ва идоралар, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, вилоятлар, Тошкент шаҳар, шунингдек, барча туман, шаҳар ҳокимликлари масъул вакиллари қатнашдилар.
Шеробод тумани ҳокими З.Давлатов Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «2021-2023 йилларда Сурхондарё вилояти Шеробод туманини комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори асосида дастурда назарда тутилган тадбирларнинг бажарилиши тўғрисида ҳисобот берди.
Бугун, 2 февраль куни Шеробод тумани 3-сектор ҳудуди “Шеробод” маҳалласида 86-сонли оилавий нодавлат мактабгача таълим ташкилотининг очилиш маросими бўлиб ўтди. Ушбу таълим ташкилотининг очилиш маросимида Республикадан туманга бириктирилган вакил “Халқ Суғурта” МЧЖ МС “Марказий” филиали директори А.Қодиров, сектор раҳбари, туман Ички ишлар бўлими бошлиғи Ў.Шукуров, туман ҳокимининг ўринбосари Р.Холмирзаева, туман Кенгаши депутати Н.Саидова ҳамда маҳалла нуронийлари ва оқсоқоллари иштирок этишди.
© Шеробод тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2023