Унда ИИВ академияси бошлиғининг биринчи ўринбосари, полковник М.Зиядуллаев ҳам қатнашиб, йиғилганлар билан биргаликда “Олтин воҳа” маҳалласида олиб борилаётган кенг-кўламли ишлар билан яқиндан танишди. Замонавий маҳалла биноси, кенг шароитлар, маҳалла тикув цехи ва янги спорт зали кўздан кечирилди. Шундан сўнг маҳалла чойхонасида давом этган самимий суҳбат бахшининг шодон термалари билан янада файз олди. Учрашув сўнггида отахонлар юртга тинчлик сўраб дуога қўл очишди.
© Шеробод тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2024