Буюк муҳаддис Абу Исо Муҳаммад Термизий ҳозирги Шеробод туманидаги Буғ қишлоғида милодий 824 йилда дунёга келган. Ул зот ўндан ортиқ асарлар яратган. Улар орасида энг машҳури “Сунани Термизий” (“Саҳиҳи Термизий”) китобидир. Бу Ислом оламида олти энг машҳур ҳадис тўпламлари орасида тартиби энг ихчам, такрори энг оз асардир.
Шеробод туманидаги Кўҳитанг тоғ ёнбағрида жойлашган Сурхон давлат қўриқхонаси Вандоб бўлими 1986 йилда ташкил қилинган бўлиб, айни вақтда бу ерда Ўзбекистон Республикасининг Қизил китобига киритилган 26 турдаги судралиб юрувчилар, 18 турдаги ноёб ҳайвонлар ва 136 турдаги қушлар учрайди.
Мамлакат фуқаролари тўғрисидаги маълумотлар қандай давлат миллий статистикасининг муҳим қисми саналади. Бундай маълумотлар маълум вақт оралиғида аҳолини рўйхатга олиш тадбирлари орқали тўпланади. Улар нафақат республика, балки Ер юзи аҳолисининг сони, ижтимоий ҳолати, даромадлари каби бир қанча муҳим ахборотларни ҳисоблаб боришга хизмат қилади.
© Шеробод тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2023