Бугун, 14 июль куни Савдо-саноат палатаси Самарқанд вилоят ҳудудий бошқармаси бошлиғи Ж.Шодиев ҳамда туман ҳокимининг биринчи ўринбосари У.Панжиев, туман ҳокими ўринбосари-Инвестиция ва ташқи савдо бўлими бошлиғи З.Ҳасанов бошқа масъуллар тумандаги қатор тадбиркорлар фаолияти билан яқиндан танишиш баробарида уларнинг муаммо ҳамда камчиликлари ва албатта ютуқларини жойига чиқиб ўрганишди.
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси Шеробод тумани бўлими бошлиғи Ҳ.Наримонов томонидан фуқаролар ўртасида тарғибот ишлари олиб борилмоқда. Ана шундай тарғибот тадбирлари куни кеча туманнинг энг олис чекка ва чегара олди ҳудудларидан "Чорбоғ" ва "Ғуржак-2" маҳаллаларида ўтказилди. Ушбу тадбирларда Республикамиз миқёсида олиб борилаётган барча ислоҳотлар халқ манфааатларига хизмат қилиши, давлатимиз раҳбарининг мақсади кучли ижтимоий ҳимоя эканлигини таъкидлаш баробарида, Ўзбекистон Республикаси “Фуқароларнинг давлат Пенсия таъминоти тўғрисида”ги Қонуни ва қонуности ҳужжатларига муттасил киритиб борилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар ҳақида тушунтиришлар берилди.
Бугун, 14 июль куни туман ҳокимлиги мажлислар залида Савдо-саноат палатаси Самарқанд вилоят ҳудудий бошқармаси бошлиғи Ж.Шодиев ҳамда туман ҳокимининг биринчи ўринбосари-Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш бўлими бошлиғи У.Панжиев, шунингдек, бошқа масъуллар иштирокида тадбиркорлар билан учрашув ташкил этилди. Учрашувда ишбилармонларнинг муаммо ва таклифларига қулоқ тутилди. Тадбиркорлар асосан, кредит ва ер олиш масалалари билан боғлиқ мурожаатлар билдиришди ва бу бўйича уларга тегишли тушунтиришлар берилди ҳамда масаланинг ижроси назоратга олинди.
Бугун Шеробод туманидаги 2-сонли умумтаълим мактабида Конституциявий референдумга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тартиб-тамойиллари бўйича 13-21-июль кунлари ўтказилиши белгиланган семинар машғулотларининг биринчи куни бошланди.
Бугун, 8 июль куни туманимиздаги “Қорабоғ” маҳалласида жойлашган оилавий поликлиникада туман ҳокимлиги, 4-сектор ҳамда туман тиббиёт бирлашмаси ҳамкорлигида вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси томонидан 13 нафар тажрибали шифокорлардан иборат ишчи гуруҳ аъзолари ҳамда тумандаги малакали шифокорлар иштирокида бепул тиббий кўрик ташкил этилди.
© Шеробод тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2024