Шеробод тумани ҳокимлиги
Шеробод туман Давлат солиқ инспекцияси бошлиғи Шуҳрат Жумаевнинг июль ойи якуни бўйича ҳисоботи

Ушбу топшириқлар ижроси юзасидан Шеробод туман Давлат солиқ инспекцияси ходимлари томонидан тадбиркорлик субъектларига кўмак бериш учун мунтазам равишда амалий ишлар ташкил қилинмоқда.
“Солиқчи – тадбиркорга кўмакчи”. Чиндан ҳам, бу тамойил асосида солиқ тизими ходимлари тадбиркорларга энг яқин кўмакчига айланган. Жорий йилнинг июль ойида Шеробод туманида фаолият кўрсатаётган 43 нафар тадбиркорлик субъектларининг 7 та муаммолари ўрганилиб, имтиёзли кредит олиш, дастлабки бухгалтериясини юритиш, ҳисоботларни тўлдириш ва топшириш каби 7 дан ортиқ масалалар бевосита солиқ органлари ходимлари кўмагида ҳал этилди. Фаолиятини тўхтатган 5 нафар тадбиркорларга амалий ёрдам бериш орқали фаолиятларини қайта тиклашга эришилди. 81 та корхонадаги 113 нафар норасмий ишловчи фуқароларнинг фаолияти қонунийлаштирилди.
Ҳеч қандай ҳужжатларсиз тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланаётган 22 нафар фуқаролар билан олиб борилган тушунтириш ишлари натижасида белгиланган тартибда давлат рўйхатидан ўтиб, қонуний тартибда тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйдилар.
Яна бир маълумотга эътибор қаратинг. Илгарилари, айрим фуқаролар бирор корхона ва идора ёки ташкилотда ўзига қулай иш тополмаслиги натижасида пенсия ёшига етганида нафақа тайинлаш учун талаб қилинадиган меҳнат стажи йўқлиги муаммосига дуч келарди. Эндиликда, давлатимиз раҳбарининг 2020-йил 8-июндаги "Тадбиркорлик фаолияти ва ўзини ўзи банд қилишни давлат томонидан тартибга солишни соддалаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-4742-сонли қарорига кўра фуқаролар ўзини ўзи банд қилган сифатида меҳнат стажига эга бўлмоқда. Биргина, Шеробод туманида жорий йилнинг 1-август ҳолатига ўзини ўзи банд қилган фуқаролар сони 5 минг 414 нафарга етди.
Албатта, солиқ қонунчилигига оид янгиликлар мазмун-моҳияти тадбиркорларга чуқурроқ англатилса, унинг ижроси осон кечади. Шунинг учун ҳам солиқ тўловчилар учун мунтазам равишда семинарлар ташкил этилиб борилмоқда. Эътибор беринг, жорий йилнинг шу даврига қадар ўтказилган 5 та семинарда 456 нафар тадбиркорлар иштирок этди.
Тадбиркорларга яратилаётган кенг имконият ва шароитларга қарамасдан уларнинг орасида солиқларни вақтида тўламай келаётганлар ҳам учраб турибди.
Мана масалан, 112 та корхоналарнинг 126,7 миллион сўмлик солиқ қарзи эвазига уларнинг мол-мулк яъни транспорт воситалари, нотурар объектлари хатлаб олинди. Натижада 43 та корхона томонидан мавжуд 60,2 миллион сўмлик солиқ қарзини тўлаб берди.
Яна бир муҳим маълумотга эътиборингизни қаратсак, жорий йилнинг 18-июль куни Президентимиз раислигида ўтказилган йиғилишда кадастри йўқ хонадонлар масаласини узил-кесил ҳал қилиш учун алоҳида қонун лойиҳаси ишлаб чиқиш белгиланди. Янги қонун қабул қилингунига қадар кадастр ҳужжатлари йўқ уй-жой эгаларига уч карра оширилган солиқ қўллаш тартиби тўхтатиб туришга қарор қилинди.

Изоҳ қолдириш

Рўйхатдан ўтиш
4 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
Сайт ҳақида фирингиз?

Ўзбекистон Республикаси герби    Ўзбекистон Республикаси байроғи   Ўзбекистон Республикаси мадҳияси